

Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Инсинье ҳисобни очган бўлсада, орадан ҳеч қанча ўтмай Ундер мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимнинг иккинчи ярмида “бўрилар” мезбонлар дарвозасига кетма-кет учта гол уришди. Ўйин охирида Мертенснинг голи “Наполи”ни йирик мағлубиятдан қутқариб қолди -2:4.



