Испания терма жамоаси футболчилари Жаҳон чемпиони бўлишса 125 минг евродан олишади

Narzulla Saydullayev
26 мар 2018, 09:22
Испания терма жамоасига Россиядаги Жаҳон чемпионати учун бериладиган мукофот пуллари миқдори маълум бўлди.

Гуруҳ босқичи ортда қолдирилса ҳар бир футболчи 30 минг евродан пул олади. Агар "Қизил фурия" финалга қадар етиб борса терма жамоа ўйинчилари 95 минг евродан мукофот олишади. Агар Испания Россиядаги мундиалда ғолиб бўлса ҳар бир футболчига 125 минг евродан пул берилади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com