UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Испан ҳакамларини нега икки фамилияси билан чақиришади. Уларнинг исмлари нега ёддан чиқади? Бу ғалати анъана ярим асрдан буён бор Янгиликлар

Испан ҳакамларини нега икки фамилияси билан чақиришади. Уларнинг исмлари нега ёддан чиқади? Бу ғалати анъана ярим асрдан буён бор

Буни қарангки, бунга ҳам диктатор Франко алоқадор.

Матеу Лаосни аслида исми Антонио Матеу, Веласко Карбальо – Карлос Веласко, Хиль Мансаноники эса – Хесус Хиль. Бироқ испан мухлислари, футбол ОАВ ва комментаторлар уларни исм ва фамилияларини айтиб эмас, иккинчи фамилияларинигина айтиш билан чекланишади. Бу хато эмас: ўзига хос анъана 50 йил аввал, Испанияда бир вақтда икки Франко – мамлакат раҳбари ва кўпинча журналистлар танқидига сабабчи бўладиган футбол ҳаками истиқомат қилганда пайдо бўлган.

Ҳакам Анхель Франко номига айтилган "ширин" сўзлар бошқа бир инсонга ҳам ёқмасди. каудильо Испании

1969 йил 9 март Анхель Франко Мартинес Сегунда доирасида "Рамон Санчес-Писхуан" стадионидаги – "Севилья"нинг "Хихон"га қарши ўйинини бошқарарди. Беллашув 3:3 ҳисоби ва жанжал билан якунланган – футболчи ва журналистлар ҳакамликдан жуда қаттий норози эди. "Икки пулга қиммат Франко", "Франко "Севилья"ни "сўйиб" ташлади", "Ҳамма Франкодан нафратланади", – ёзарди газеталар эрта тонгдан. Бу Анхель Франко бошқарган сўнгги учрашув бўлди. Ундан кейин у Франко Мартинесга айланишга мажбур бўлди.

У мухлислар тахдидлари ёки журналистларнинг танқиди сабаб шахсий маълумотларини тўлиқ ўзгартиргани йўқ. Унга миллий бир одат ёрдам беради: испанларда исми ва иккита фамилияси бўлади. Биринчи отасининг фамилияси ёзилади, аммо охирги вақтларда бу мажбурий бўлмай қолди – яъни эндиликда онасининг фамилияси ҳам биринчи ўринда келиши мумкин бўлиб қолди. Агар бу "имкониятдан" машҳур футболчилар фойдаланганида, Фернандо Торрес - Фернандо Сансга, Давид Вилья эса – Давид Санчезга айланарди. Давид Силванинг вазияти бунинг акси: Силва – футболчи онасининг фамилияси. Агар у отасининг фамилиясини олганида, биз уни Давид Хименес сифатида таниган бўлардик.

"Испания – иккита фамилия ишлатиладиган мамлакат, фақат бир шарти борки, сизнинг ота-онангиз чет эллик бўлмаслиги ва сизда бошқа мамлакат фуқаролиги бўлмаслиги зарур. Бизда аёлларимиз турмушга чиққанидан кейин фамилиясини ўзгартирмайди, – тушунтиради Испания фуқароси Антонио Родригес. – Одатда биз қисқароқ, қулайроқ бўлгани учун биринчи фамилияни ишлатамиз. Аммо банкда ҳисоб рақами очиш учун, мобил операторга ёки университетга ҳужжат топшираётганда ҳар икки фамилия талаб қилинади. Бошқа мамлакатларда бу ноқулайлик келтириб чиқаради – чунки уларнинг ҳужжатларида иккинчи фамилия учун бўш жой йўқ.

Бу қонун-қоидалар барча испанларга тегишли, лекин ҳакамларга эмас. Мисол учун, Чемпионлар Лигаси-2021 финалини ҳатто УЕФА расмий сайтида ҳам Матеу Лаос деб ёзиб қўйилган инсон бошқарди, аслида бу унинг икки фамилияси холос – мос равишда отасининг ва онасининг фамилиялари (унинг исми аслида Антонио қоғозда ёзилмайди). Шу каби ҳолат бошқа бир рефери Мехуто Гонсалес билан ҳам юз беради, унинг исми – Мануэль Энрике аксар вазиятларда "эсдан чиқарилади".

Жанжал Анхель Франко фаолиятига таъсир ўтказган – унга муҳим ўйинларни топширмай қўя қолишарди

"Севилья" – "Хихон" учрашувидан кейин чоп этилган материаллар сарлавхалари ҳукуматнинг жахлини чиқарди – ҳакамнинг фамилияси Испания етакчиси Франсиско Франко билан ўхшаш бўлиб, бу каби ҳақоратларга аралашиб қолиши кечириб бўлмас ҳолат деб ҳисобланди. Кўп ўтмай "ёзилмаган қонун кучга кирди" – Анхель Франко ҳар икки фамилиясидан фойдаланиши шарт, шунда журналистлар уни Франко фамилиясини айтиб, ҳақорат қила олмасдилар ва табиийки, мамлакат раҳбарига ҳам "тош отилмасди". Бу қоида барча ҳакамлар учун мажбурий равишда амал қиладиган бўлди – бу мухлислар орасида гап кўпаймаслиги учун қилинган иш деб баҳоланди кейинчалик.

"Буни расмий қоида ёки қонун деб ҳеч ким айтолмасди. Ва ҳеч ким уни Франконинг ўзи ўйлаб топганми ёки бошқа бир амалдор, буни ҳам билмасди. Аммо қарор қатъий, муҳокамага ўрин йўқ эди. Ўшандан бошлаб ҳакамлар икки фамилияларини айтган ҳолда таништириладиган бўлди, – тушунтиради испан футболига ихтисослашган энг йирик влоглардан бирининг модератори. – Орадан ўн йил ўтиб, Испания диктаторликдан яна ҳуқуқий давлатга айланди, лекин бир инсон сабаб юзага келган қоида ўзгармай қолди. Қизиғи, ҳакамлар фақатгина футбол оламида икки фамилиялари орқали таништирилади – оддий ҳаётда улар ўзини истаганича таништириши мумкин".

Бироқ нега Анхель Франкога онасининг фамилияси – Мартинесдан фойдаланишни айтишмаган? Бундай ҳолатда Испания ҳукуматидагилар билан ҳеч қандай боғлиқлик бўлиб қолмасди. Модератор буни тушунтирар экан, испан тилида гаплашадиган мамлакатларда, айниқса ўша вақтларда, деярли ҳеч ким онасининг фамилиясини биринчи ўринда қўлламаган – бу кичик болакайларга, никоҳсиз туғилган чақалоқлар ёки бева қолган аёллар болаларига хос эди. Ўша давр аҳолиси учун бу нормал ҳолат эди", – тушунтиради у.

Исм ва фамилиянинг ротацияси Франко Мартинесга ёрдам бермади. Мамлакат раҳбари – Франко Мартинес умуман олганда яхши ҳакам бўлгани, мамлакат чемпионати марказий ўйинларида ишламаслиги, Генералиссимус Кубоги (ҳозирги Қирол кубоги) ўйинларига камдан-кам тайинланишига қарамай, ўзини янада яхшироқ ҳимоялашни истаб қолди. Бунинг барчаси газета ва трибуналарда ортиқ Франко шаънига – у ҳакам бўладими ёки мамлакат раҳбари, ёмон сўзлар айтилмаслиги учун.

"Мен ўша даврнинг салоҳиятга эга ҳакамларидан бири эди, лекин ҳеч қачон Генералиссимус Кубоги финалини бошқармаганман. Сабаби Франко ҳаётлик даврида ўйинга шахсан ташриф буюрар ва совринни ўзи топширарди, – кейинроқ тушунтириб берган Франко Мартинес. – Бироқ агар трибуналар менинг номимга ёмон сўзлар айтиб турадиган бўлса, бунинг имкони бўлмай қоларди. У ёки бу жамоа мухлислари мендан норози бўлсада, раҳбар ҳам ўша сўзларга чидаб ўтиришига тўғри келарди".

Франко Мартинесни "баск дербиси"дан "олишади" – ўзини жароҳатлангандек кўрсатишни илтимос қилишади. Бу ҳақида ҳакамнинг аёли ҳам билмасди

Ҳакам Франкога нисбатан санкциялар бу билан чекланмади. 1970 йил 3 декабрь Бургосда ЭТА (бир гуруҳ басклар радикал такилоти) аъзоларининг иши кўрила бошланди. Суд ишини 9 декабрь куни якунлади – ЭТА"нинг олти аъзосини ўлим жазосига ҳукм қилди, тўққиз нафарига – 12 йилдан 70 йилгача бўлган муддат белгиланди. Ҳарбий суд қарор қилиши учун 18 кун талаб қилинди.

Бунинг натижасида нафақат Испания, балки бутун Европа бўйлаб айбланувчиларни ҳимояси учун норозиликлар авж олди. Баъзан улар испан элчихоналарига ҳужумлар билан якунланарди: Миландаги шу каби тўқнашувлардан бирида студентни ўлдириб қўйишади. Испаниядаги вазият ҳам тинч эмасди.

Бу ҳам етмагандек, 13 декабрь куни "Атлетик" дербида "Реал Сосьедад"га қарши майдонга тушиши зарур эди. Ҳукумат аъзолари шундоқ ҳам нотинчлик сабаб тўқнашувларга, мухлислар иштирокидаги тартибсизликларга тайёрланарди, вазиятга қуръа ҳам аралашди – бу ўйинга бош ҳакам сифатида Франко Мартинес тайинланди. Шунда ҳукумат вакиллари трибуналарга тўпланган мухлислар имкониятдан фойдаланиб, яна Франко манзилига ёмон сўзлар айтишларидан чўчиди – у ҳакамга аталган бўладими, ёки аслида Испания етакчисигами бунинг у қадар аҳамияти йўқ эди.

Ўйинга бир неча кун қолганда Анхель Франкони Мурсияда тезкор учрашувга чақиришади. У ерда ҳакамни руҳоний ва ички ишлар вазири Томас Гарикано Гоньи кутиб турарди. Кўрсатмалар аниқ эди: Анхель Франко кейинги ўйинда ишлай олмайди ва ўзини жароҳатлангандек кўрсатиб, алиштиришларини сўраши зарур – улар айтганидек, бу ишларнинг барчаис "Испаниянинг порлоқ келажаги ва катта кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун". Франко рози бўлди, уни Севильядан бўлган Сото Монтесиносга алмаштиришди. Франко бу учрашув ҳақида ҳеч кимга бир оғиз ҳам гапирмади – ундан ҳатто оила аъзоларига ҳам ёлғон гапиришни сўрашган.

Ҳукм ўқилган баскларнинг бир қисми кечирилди, қолганлари 1977 йил Франко вафотидан икки йил ўтиб, озод қилинди. Бу ҳолат ҳакам Франкони ҳам четлаб ўтмади ва унинг фаолияти "қайта бошланди". У Евро-1976 ва ЖЧ-1978 саралаш ўйинларида фаолият олиб борди, Аргентинадаги ЖЧ ўйинларида ҳам ишлади, Европа чемпионлар кубоги ва УЕФА кубоги финалларида ҳам ҳакамлик қилди. Генералиссимус Кубоги номи "Копа дель Рей"га ўзгаргач, уни мусобақанинг муҳим ўйинларига тайинлашди – у 1978, 1980 ва 1984 йилларда турнир финалларини бошқарди.

Бу ўйинлар ичида энг ёрқини – "Барселона" ва "Атлетик" ўртасидаги афсонавий тўқнашув. Финал ҳуштагидан кейин Диего Марадона тиззаси билан ўзини туртиб юборган Мигель Соланинг юзига учиб боради ва футболчи ҳушидан кетганча, майдонда ётарди. Бундан сўнг Диего "Атлетик"нинг бошқа футболчиларига ташланади – "жангга" ҳамма қўшилиб кетади. Ўша кеча Марадона "Барселона" сафидаги охирги ўйинини ўтказади.





Қоида диктаторнинг ўлимидан ярим аср ўтиб ҳам амал қилмоқда. Ҳакам Франко бу ишларни "шаҳар афсонаси" деб атайди

Футболчиларни икки фамилияси билан аташ Франко ўлимидан анча ўтиб ҳам йўқолиб кетмади. Замонавий ҳакамлар ҳам тушунмовчиликлардан қўрқмай, исми ва биринчи фамилияси ўрнига иккала фамилиясидан фойдаланади. Шундай қилиб, Хесус Хиль ва Алехандро Эрнандес эндиликда Хиль Мансано ва Эрнандес Эрнандесга, Антонио Матеу – эса Матеу Лаосга айланди. Баъзан уларни тўлиқ исм ва фамилиялари билан аташади, аммо федерация расмий сайтида ҳам урғу айнан фамилияларга қаратилган.

"Анъана диктатор Франко ҳукумати қулаганидан анча ўтиб ҳам ўзгармади. Мен бу ҳақидаги тортишувларни ҳам умуман эшитмайман. Менимча кўпчилик бунинг барчаси қачон ва нима сабаб бошланганини ҳам билмаса керак, – тушунтиради Испания фуқароси Антонио Родригес. – Билишм бўйича, мамлакат футбол федерациясида фамилиялар борасида аниқ талаблар йўқ, вақт ўтиши билан барчаси одат тусига кирган.


Анхель Франко ўзини ҳакамларнинг икки фамилия билан чақирилишига алоқадор дейишса ранжийди, у ўша воқеани "шаҳар афсонаси" деб атайди. Собиқ ҳакам журналистларни бу каби ҳолатлар кўп бўлганига ишонитиришга уринади: Ортис де Мендивиль, Медина Диас ва Медина Иглесиас. "El Pais" журналисти бу шунчаки тасодифга йўйиб – биринчиси шунчаки фамилияси эмас, исмидан фойдаланган, Иглесиаслар эса – ўзларини адаштирмасликлари учун иккинчи фамилиясини ишлатган дейди. У яна аниқлик киритадики, ушбу қоида қабул қилингунга қадар, 24 ҳакамдан 16 нафари битта фамилиясидан фойдаланган, қолганлари фақатгина ўзларининг биринчи фамилиялари кенг тарқалиб, машҳур бўлиб улгурган бўлсагина истисно қилганлиги, янги мавсумдан эса уларнинг барчаси бирданига ўзининг икки фамилиясидан фойдалана бошлаганлигига эътибор қаратади.

Назаримизда, айнан Франко Эрнандес испан ҳакамлари фамилиялари талаффуз учун бу қадар мураккаб ва жарангдор бўлишига сабабчи.

Ҳозир Анхель Франко 82 ёшда. Собиқ реферини тўлиқ исм фамилияси билан чақиришингиз мумкин. Ҳакамлик фаолиятини якунлагач, у Ҳакамлар техник-қўмитаси вице-президенти бўлиб ишлади, эндиликда эса унинг футбол билан алоқаси оддий мухлис каби, телевизор орқали уни томоша қилиб, завқ олишдан иборат. Маҳаллий газеталар ундан Испания термаси ўйини ҳақида фикрини сўрашса, у: "Мен футболни тушунмайман, фақат қоидаларни биламан" деб қўя қолади.

Унинг беш набирасидан бири футболчи бўлган. Омадсиз ўйинлардан кейин бобоси уни бир хил сўзлар билан овутади: "Тушкунликка тушма, барчасига ҳакам айбдор".

Ўз навбатида, эслатиб ўтамиз, бугун Испания чемпионати марказий учрашувларидан бири, бутун дунё эътиборини ўзига қаратувчи "Эл Класико" бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 19:15да старт оладиган ўйинни 1983 йилда таваллуд топган ФИФА рефериси Хосе Мария Санчес Мартинес бошқариб боради. Испанларнинг жайдари тили билан айтганда у Хосе Санчес. Умид қиламизки, ўйиндан кейин "Эл Класико"ни "дабдала қилган" ҳакам деб, у ҳақида алоҳида мақола тайёрлашга тўғри келмайди.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика