UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  5 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  3 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  43 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  30 20:43Париж-2024. Аргентина Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  0 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  373 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  3 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6

Иордания - Ўзбекистон учрашувини Нишимура бошқаради Янгиликлар

Иордания - Ўзбекистон учрашувини Нишимура бошқаради

ФИФА ЖЧ-2014 саралаш босқичи плей-офф учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар номини тасдиқлади.
Унга кўра, плей-оффнинг дастлабки ўйини - 6 сентябрь куни Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган Иордания - Ўзбекистон учрашувини Юичи Нишимура бошчилигидаги япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Нишимурага қанотларда ҳамюртлари Тору Сагара ҳамда Тошиюки Нагилар ёрдам беришади. Япониялик Иида Жумпей ўйинда тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради. Учрашув Амман шаҳридаги «Қирол Абдуллоҳ» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Мазкур жуфтликнинг Тошкентда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувини эса Бенжамин Уильямс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Уильямсга қанотларда австралиялик Метью Жэймс Крим ҳамда Хакан Аназлар ёрдам беришади. Жавоб ўйини Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида соат 19:00да бошланади.

ЖЧ-2014 саралаши. Плей-Офф дастлабки учрашуви. Амман, Иордания.
6 сентябрь, 2013 йил.
ИОРДАНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН
Ҳакамлар
: Юичи Нишимура (Япония)
Рефери ассистент 1: Тору Сагара (Япония)
Рефери ассистент 2: Тошиюки Наги (Япония)
Захира ҳаками: Иида Жумпей (Япония)
Назоратчи: Абдулраҳмон Ал Делавар (Баҳрайн)
Комиссар: Лаи Бун Тек (Сингапур)

ЖЧ-2014 саралаши. Плей-офф жавоб учрашуви. Тошкент. Ўзбекистон.
10 сентябрь, 2013 йил.
ЎЗБЕКИСТОН - ИОРДАНИЯ
Ҳакамлар:
Бенжамин Уильямс (Австралия)
Рефери ассистент 1: Метью Жэймс Крим (Австралия)
Рефери ассистент 2: Хакан Аназ (Австралия)
Захира ҳаками: Штребе Деловски (Австралия)
Назоратчи: Тору Камикава (Япония)
Комиссар: Сунил Синавира (Шри Ланка)
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика