UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  2 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  262 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими? Янгиликлар

Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?

Марказлашган тартибдаги Элит Осиё чемпионлар Лигасининг чорак финал ўйинлари тўлиқ Саудия Арабистони клублари устунлигида кечди.

Бемалол айтиш мумкин, Саудия чемпионати ҳам кучлилиги, ҳам томошабоплиги бўйича қитъада етакчи ўринга кўтарилиб олди. Авваллари Япония чемпионати кўп тилга олинарди, кейинги ўринда Жанубий Корея, Эрон лигалари этироф этилган бўлса, эндиликда жуда кўпчилик Саудия чемпионатини биринчи ўринга қўймоқда ва Саудия Пролигаси ҳатто Европанинг айрим давлатларига пулли тансляция қилинмоқда.

Элит ОЧЛда бугун ярим финалнинг илк учрашуви бўлиб ўтади. Унгача чорак финалда қайд этилган натижаларни яна бир карра эслаб ўтсак. 

"Ал Ҳилол" - "Гвангжу ФК" 7:0

"Ал Аҳли" - "Бурирам Юнайтед" 3:0

"Йокогама Маринос" - "Ал Насср" 1:4

"Кавасаки Фронтале" - "Ал Садд" 3:2

ОЧЛ Элит чорак финалга Саудиянинг учта клуби чиққан бўлса, ҳар учаласи йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Айниқса мамлакат гранди "Ал Ҳилол" Жанубий Кореянинг "Гвангжу ФК" клубига умуман имкон қолдирмай 7:0 ҳисобида зафар қучди. 48 минг мухлис кузатиб борган "Қирол Абдуллоҳ" стадионида кечган баҳс тўлиқ саудияликлар устунлиги остида ўтди. 

Ўйинда Милинкович-Савич, Маркос Леонардо, Салим Ал Довсари, Александр Митрович, Мальком, Носир Ал Довсари ва Абдуллоҳ Ал Ҳамдан томонидан киритилган голлар "Ал Ҳилол"га 7:0ни тақдим этди. Эътиборлиси, бу ўйинда ҳеч ким дубл ёки хет-трик қилмади.

Эртаси кун шу стадионда "Ал Аҳли" Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клубини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Рияд Маҳрез тезкор гол киритиб ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб Галено ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. 30-дақиқада урилган Роберто Фирминонинг голи эса яна бир йирик ғалабани таъминлади.

Япониянинг "Йокогама Маринос" клубига қарши баҳс олиб борган "Ал Насср" ҳам ўз ўйинини йирик ғалаба билан тамомлади. Жон Дуран иккита тўп киритган учрашувда Садио Мане билан Криштиану Роналду ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди. Японияликлар "Ал Насср"нинг тўртта голига фақат бир марта жавоб бера олишди.

Шундай қилиб чорак финалга чиққан Саудиянинг учала клуби ҳам дастлабки вазифани уддалаб ярим финалга йўл олди. Қизиғи шундаки, учта ўйинни қўшиб ҳисоблаганда Саудия жамоалари 14:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунга факторлар етарлича. Биринчидан, барча учрашувлар Саудия Арабистонида ўтказиляпти. Иккинчидан, Саудия клублари шундоқ ҳам Осиёда кучли бўлиб олди. Агар аввалги тизим қолиб уй-меҳмон шаклида ўтказилганида бундай йирик ҳисоблар қайд этилмаслиги ҳам мумкин эди.


Бугун ОЧЛ Элитда ярим финалнинг илк учрашуви ўйналади. Тошкент вақти билан соат 21:30да "Ал Аҳли" ва "Ал Ҳилол" ўртасидаги баҳс старт олади. Ярим финалнинг иккинчи учрашуви эртага "Ал Насср" ва Япониянинг "Кавасаки Фронтале" клублари ўртасида бўлиб ўтади. Бу ўйин ҳам 21:30га белгиланган.

Мураббийлар фикри

Бугунги учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа устозлари ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жорже Жезус ("Ал Ҳилол" бош мураббийи): - Иккита буюк жамоа тўқнаш келмоқда. Биз бир-биримизни жуда яхши биламиз. Тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлди. Ўйлайманки, ўйин жуда юқори суръатда кечади. Бор кучимизни ишга солсак, ютишимизга ишонаман. Биз ҳеч нарсани ўзгартирмаймиз. Фақат Жоао Канселунинг жароҳат олиб сафдан чиққани чатоқ бўлди. Шифокорларимиз унинг 4-6 ҳафта ўйнай олмаслигини айтишди. Бошқа ҳеч қандай муаммо йўқ.

Маттиас Жэссли ("Ал Аҳли") бош мураббийи: - Рақибни жуда яхши биламиз ва ҳурмат қиламиз. "Ал Ҳилол" охирги уч йилдан бери кучли ўйин намойиш этиб келмоқда. Лекин мен ҳам ўз жамоам ўйинидан қониқяпман. Жидда бизнинг шаҳримиз ва бу ерда мухлисларимиз ниҳоятда кўп. Бу ҳам бизга устунлик бериши мумкин. Ўйлашимча, ўйин тақдирини майда деталлар ҳал қилади. Февраль ойида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этгандик, буни яна такрорлай     олишимизга ишонаман.

1/2 финал. 29 апрель. 21:30. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони

"Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли"

Бош ҳакам: Адҳам Махадмеҳ (Иордания)

1/2 финал. 30 апрель. 21:30. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони

"Ал Насср" - "Кавасаки Фронтале"

Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Австралия)


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика