UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қийин климатик шароитлар остида ўтган ўйин бўлди. Шамол ўйинга таъсир ўтказди. Гол уриб олганимиздек сўнг ўйинни назорат қилдик. "Сурхон" жуда яхши шаклланган жамоа, омадимиз келди ва ғалаба қозондик. Кейинги босқичга чиқа олганимиздан хурсандман. "Лочин" жамоаси бизга муддатдан аввал плей-оффга чиқишга ёрдам бериб юборди" - деди Вадим Карленович баҳс якунлангач.

- "Динамо" жорий мавсумда ҳали мағлубиятга учрамади. Жамоа мағлубиятсиз сериясини қачонгача давом эттира олади деб ўйлайсиз?

- Бизга кўз тегинишини хоҳлаяпсизми? Кучимиз қанчага етишини келажакда билиб оламиз. Кейинги учрашувни "Шўртан"га қарши ўтказамиз. Ҳозир омад биз томонда ва умид қиламанки, омад бизга кулиб боқишда давом этади.

- Анваржон Ҳожимирзаев захирага олинганига нима сабаб бўлди?

- У бошидан жароҳат олди ва захирага олинишини сўради. Биз таваккал қилмай уни алмаштирдик. Балки боши чайқалгандир.

- ЎзПФЛ "Нефтчи"га қарши ўйинни кўчирди. Ушбу қарор жамоангизга қандай таъсир қилди? "Нефтчи" ўтган турда ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юборган эди, сизнинг жамоангиз эса ҳозир жуда яхши формада. Ўйин кўчирилгани сизни хафа қилмадими?

- Самарқандга юқори даражадаги меҳмонлар кела олмаслиги маълум бўлганидан сўнг биз ЎзПФЛга учрашувни ўтказишга тайёр эканлигимизни билдирдик, аммо "Нефтчи" рози бўлмади.

- Жорий мавсумда барча жамоалар тиғиз тақвимда ўйнамоқда. Ушбу тақвим жамоангизга қандай таъсир қилмоқда?

- Тақвим барча жамоалар учун бир хил, фақатгина "Динамо" учун эмас. Мени ҳайрон қолдираётган ягона жиҳат, бу мезбонлик масаласи. Мисол учун, биз "Шўртан"га қарши кейинги учрашувни Ғузорда ўтказамиз, аммо бундан аввалги учрашувларни "Шўртан" нейтрал майдонда, яъни Қаршида қабул қилган эди. Энди "Хоразм"га ҳам бориш керак бўлади. Менинг билишимча, "Бунёдкор" мавсум бошидан буён Тошкентдан чиқмади. Икки жамоа ўзаро келишган ҳолда Тошкентда ўйнамоқда. Очиғи, биз ҳам бажонидил Самарқандда кимдирни қабул қилган бўлар эдик.

- "Андижон" бугун сенсацион тарзда "Лочин"га мағлуб бўлди. Бу натижаси эса "Динамо"ни автоматик тарзда кейинги босқичга олиб чиқди. "Динамо" гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувни Андижонда ўтказади. Бўлажак учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...

- Биз камроқ ўйин имкониятига эга бўлаётган футболчиларга имконият тақдим этамиз. Ўйлайманки, бундай қароримиз учун бизни жазолашмайди.

- "Андижон"га қарши ўйин принципиал эмасми?

- Ҳар бир рақибга қарши ўйин биз учун принципиал. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз. Шу сабабли захира футболчиларига имконият бериш тўғри қарор бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика