UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   0 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  4 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  5 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1

Интервью. Умар Адҳамзода: "Биз битта оила эдик. Мен "Нефтчи" мухлиси бўлиб қоламан" Янгиликлар

Интервью. Умар Адҳамзода: "Биз битта оила эдик. Мен "Нефтчи" мухлиси бўлиб қоламан"

"Пахтакор" бир неча кун олдин "Нефтчи" футболчиси Умар Адҳамзода билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Фарғоналиклар сафидаги ажойиб ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини тортган Умар Адҳамзода фаолиятини пойтахт билан боғлашга қарор қилди. Мазкур мавзу юзасидан футболчи билан суҳбатлашдик. 

- Умар, келинг дастлаб футболга кириб келишингиз тарихи билан ўртоқлашсангиз. Кўпчилик сизни "Локомотив" тарбияланувчиси, деб ўйлайди. "Нефтчи"гача босиб ўтган йўлингиз ҳақида гапириб беринг...

- Футболга кириб келишим ҳақида гапирадиган бўлсам, Тошкентдаги Чилонзор туманида "Пахтакор"га қарашли филиалида илк қадамларни ташлаганман. 

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган? Қайси мураббийлардан қандай хислатларни олгансиз?

- У ерда Абдусаттор Раҳимов қўл остида 1 йилдан кўпроқ вақт давомида шуғулландим. Сўнг "Пахтакор" академиясига йўл олганман. Академияда Линур Иркиновичдан футбол сир-асрорларини ўрганганман. 2017 йилда "Локомотив"нинг иккинчи лигадаги жамоасига жалб қилишди. Юрий Юрьевич қўл остида ярим йил ўйнаганимдан сўнг Вазген Игнатьевич бошчилигидаги ўринбосарлар таркибига ўтдим. Катта футболга кириб келишимда ушбу мураббийнинг ҳиссаси катта бўлган. 2019 йил бошида Тимур Кападзе билан ҳам ишлашга муваффақ бўлдим ва иккинчи даврада Фарғонанинг "Истиқлол" жамоасида ижара асосида тўп тепдим. Шундан сўнг айрим сабабларга кўра, "Локомотив" билан хайрлашдим, дея оламан. 

- "Нефтчи"га келиб қолишингиз қандай бўлган?

- "Истиқлол" молиявий сабабларга кўра ёпилди. Бу пайтда эса "Нефтчи"дан таклиф келиб тушди. Деярли 3,5 йилни шу жамоада ўтказганимдан бахтиёрман, чунки "Нефтчи" ўзбек футболида ўз ўрнига эга клуб.

 

- 2019 йил "Локомотив"да Кападзе билан қисқа вақт ичида ишлаш қанчалик фойдали бўлган?

- Кападзе ҳар бир машғулотга янги ғоялар билан келарди. Шунчаки ажойиб эди. Унинг бошчилигида кўпчилигимиз ўсишга эришдик. 

- "Нефтчи"даги биринчи мавсумингиз муваффақиятсиз кечганди. Хусусан, 2020 йил "Турон" билан кечган "жанг"да имконият бой берилди. Ўша паллада ичингиздан нималар ўтган?

- Ўша мавсум "Нефтчи" учун оғир ўтган. "Турон" билан ўйинда барчаси ўз қўлимизда эди. Суперлигага бир қадам қолганди. Бир лаҳзада барчаси ўзгариб кетган. Демак насиб қилмаган экан.  

- Виталий Левченкога қандай таъриф берасиз? Ушбу мутахассис жамоани ўзгартира олдими?

- Виталий Левченко билан 1,5 йил ажойиб ўтди. Ўзининг қарашларига, услубига эга мутахассис. Шуни айтишим керакки, жамоани бир оилага айлантира олди. Талабчан мураббий. Албатта мен ҳам, клуб ҳам ижобий маънода ўсишга эриша олди. Буни натижалар йилдан-йилга яхшиланиб бораётганидан сезиш қийин эмас. 

- "Пахтакор" таклифи ҳақида...

- Мавсум якунланганидан сўнг кўплаб таклифлар бор эди. "Пахтакор" бу жамоалар орасида олдига юқори мақсад қўйгани билан ажралиб турди. Фаолиятимда янада ўсишга эришиш учун ҳам "Пахтакор" таклифида тўхталдим. 4 йилга яқин вақт давомида оиламдан узоқда бўлдим. "Нефтчи"ни тарк этиш қийин эди. Биз бир оила эдик. Оиладан кетиш доим осон бўлмаган. Мен ҳар доим "Нефтчи" мухлиси бўлиб қоламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика