UZ

Сўнгги янгиликлар

00:38"Суонси" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  6 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  45 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   39 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"

Ўзбекистон Кубоги 3-туридан ўрин олган "Динамо" – "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан кейин самарқандликлар устози Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

- Ғалаба учун астойдил ҳаракат қилгандик, аммо ўхшамади. Ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйдик. "Навбаҳор"да вазиятлар деярли йўқ эди. Ютқазмасдан туриб ҳам турнирдан чиқиб кетиш – аламли. Биз устунликка эга бўлган ўйинларимизда ижобий натижага эришолмадик. 

- "Навбаҳор" мотивациясиз ва иккинчи таркиб билан ўйнади. Сизларда мотивация бор эди. "Динамо" йигитларининг иккинчи бўлимда кўзлари ёнмади. Нега бундай бўлди?

- Иккинчи таркибми ёки йўқ, билмайман. Бунгача кам ўйин амалиётига эга бўлганлар майдонга туширилганда, аксинча сизга қийин бўлади. Улар босимсиз, завқ билан футбол ўйнашди. Биз ўйин бошидаги вазиятларимизни голга айлантиришимиз керак эди.

- "Динамо" Кубокда плей-оффга чиқмаганига қарамай, ёрқин ўйинлар кўрсатди. Жамоа қачон ўз майдонида ўйнайди?

- Бу савол менга тааллуқли эмас деб ўйлайман. Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ. Бунинг ортидан муаммолар келиб чиқмоқда. Бу саволингизга аниқ жавоб беролмайман. Ҳаммаси менга боғлиқ эмас.

- "Динамо" ўзбек футболи гигантига қарши муносиб ўйин намойиш қилди. Жамоа Кубок доирасидаги айнан қайси учрашувда ғалабага кўпроқ лойиқ эди?

- Барча учрашувларда ғалабага яқин эдик. Бу – аламли. Чемпионатдаги мағлубиятларда ҳам хатолар бизга қимматга тушди. Андижонда ва "Насаф" билан ўйинда ҳам устун кўрингандик. Бугун ҳам мана йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик.

- Ўзбек футболида бир неча йиллардан буён ишлаб келаётган мутахассис сифатида Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг ҳозирги форматини қандай баҳолайсиз? Бунақаси бошқа жойда йўқ...

- Мен ҳам сиз каби бундан ҳайратдаман. Кубок мусобақасининг регламенти йўқ. Чемпионат регламенти бор. Мен ҳар доим қизиқадиганим – агар 3 та жамоа бир хил очко тўпласа, қандай йўл тутилиши ҳақида бўлади. Улар бу ҳолатда чемпионат регламентига мурожаат этилиши ҳақида айтишади. Кубок – умуман бошқа форматдаги мусобақа. Бу саволингиз ҳам менга тааллуқли эмас. Мен шунчаки борига баҳо беришим мумкин. Бизнинг вазифамиз – майдонга чиқиб ўйнаш. Эҳтимол, ўйинлар сони кўпроқ бўлиши учун шундай қилингандир. 

- "Динамо" иккинчи бўлимда фаол равишда тўпга эгалик қилиб, кўплаб ҳужумлар уюштирди. Жамоа бу ўйинни биринчи бўлимда намойиш этишига нима халақит қилди? 

- Рақиб бунга йўл қўймади. Улар иккинчи таймда чарчаб қолишгани сезилди. Бизникилар ҳам чарчаб қолишди. 

- Ҳамма сиз ва Самвел Бабаян ўртасидаги баҳсдан жиддий қарама-қаршилик кутади. Унинг жамоасига қарши ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрасизми?

- Рақиб мураббийи ким бўлишининг фарқи йўқ. Биз режа бўйича тайёргарлик кўрамиз. Вазифамиз кейинги босқичга чиқиш эди, афсуски, буни уддалай олмадик. Энди бор эътиборимиз чемпионатга қаратилади. Алоҳида ёндашув бўлмайди, майдонда мураббийлар эмас, футболчилар ҳаракат қилишади.

- Журани Франсиско Феррейранинг жароҳати жиддий эмасми? У бугун яхши ҳаракат қилди...

- Афсуски, у жароҳат олди. Ҳозир аниқ айтиш қийин. 2-3 кундан кейин жароҳат даражаси аниқ бўлади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика