UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  20 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  19 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

"Интер Майами" ҳужумчиси Месси ҳақида: "У ўзини бошқалардан устун қўймайди" Янгиликлар

"Интер Майами" ҳужумчиси Месси ҳақида: "У ўзини бошқалардан устун қўймайди"

"Интер Майами" ҳужумчиси Леонардо Кампана жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"У қанчалик буюк бўлмасин, биз учун қайғуради, биринчи ўзи хабарлар юборади, омад тилайди ва бу бизни руҳлантиради. У кийиниш хонасида аслида қандай одамлигини кўрсатади – мулоқот чоғида ўзини яхши тутади, кичикларни ва катталарни ҳурмат қилади. Жуда кўп нарсага қодир бўлганига қарамай, ўзини бошқалардан устун қўймайди", – деди Кампана.

Кампананинг таъкидлашича, Месси жамоани хотиржам қилади, майдонда кўрсатма беради ва ўйин олдидан футболчилар билан суҳбат қуради.

Месси "Интер Майами"нинг сўнгги икки ўйинида қатнашмади. Жамоа усиз "Канзас Сити"ни мағлуб этди (3:2), "Атланта"га имкониятни бой берди (2:5). Месси Аргентина терма жамоасида бўлгани учун биринчи ўйинда иштирок этмади, иккинчи ўйинни эса мушак жароҳати туфайли ўтказиб юборди.

36 ёшли аргентиналик футболчи ҳозирда "Интер Майами" сафида 11 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Жамоа билан Лига Кубогини қўлга киритди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика