UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Месси ПСЖ Икардини Агуэрога алмаштиришини хоҳламоқда  8 08:38Дембеле Финляндияда тиббий кўрикдан ўтади  1 08:16ПСЖ Фатига йилига 15 миллион евро тўлашга тайёр эди  2 07:53БАА чемпионати. "Шабаб Ал Аҳли" "Ал Жазира"ни мағлуб этди, Ғаниев 62 дақиқа ҳаракат қилди  2 07:28"Милан" Леау билан шартномани узайтиришга тайёр  0 07:06Хави мураббийлик фаолиятидаги 7-совринни ютди. "Ал Садд" иккинчи бор Қатар амири Кубогини қўлга киритди  5 02:01АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да ишончли ғалабани тантана қилди  6 01:15Клопп яна "Манчестер Юнайтед"нинг кўп пенальти тепишидан нолиди  25 00:58Кепа учун А Серия клуби давогарлик қилмоқда  3 00:54Голлар, пенальти ва қизиллар. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда "Турон"ни ютиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:29"Челси" Саулни сотиб олмайди  5 00:14Дембеле келаси ҳафтада сафга қайтади  2 23:52Пуйоль: "Пике - футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири"  5 23:34А Серия. Турнинг дастлабки ўйинида "Женоа" мағлуб бўлди  0 23:07АПЛ. "Арсенал" - "Астон Вилла". Асосий таркиблар маълум!  1

IMHO: ўзбек футболига U-14 каби чемпионатлар керак! Янгиликлар

IMHO: ўзбек футболига U-14 каби чемпионатлар керак!

4-14 октябрь кунлари Ўзбекистон U-14 чемпионати ўтказиб келинмоқда.

Мусобақа ҳақида

ЎзПФЛ томонидан ўтказилаётган мазкур турнир ўзининг қизиқарли ўйинлари билан ёдда қолмоқда. Хусусан, мусобақа финалига финалига Суперлига ва ПРО Лигага алоқаси йўқ Одил Аҳмедов академияси — «Одил Жуниор» жамоаси ва Хоразм номидан иштирок этаётган, аммо бу клубга алоқаси йўқ Хоразм олий маҳорат мактаби тарбияланувяиларидан иборат «Хоразм» жамоаси етиб келганини ҳам ажойиб.

Йиллар давомида ўзбек футболининг ҳозирги юлдузларини тарбиялаган «Насаф», «Бунёдкор», «Машъал» каби клубларнинг ёшлари эса негадир бу турнирда омадли иштирок этишмади. Ўзбекистон терма жамоасининг 9 октябрь куни Малайзияга қарши ўйинда қайдномада бор айрим футболчиларнинг қайси академиядан чиққанини эслаб ўтсак.

Рустам Ашурматов «Бунёдкор», Ҳусниддин Алиқулов «Насаф», Дилшод Саитов «Насаф», Отабек Шукуров «Машъал», Азиз Ғаниев «Насаф», Жалолиддин Машарипов «Пахтакор», Достон Ҳамдамов «Бунёдкор», Ҳусайн Норчаев «Насаф», Элдор Шомуродов «Машъал», Иброҳимҳалил Йўлдошев «Пахтакор», Ислом Қобилов «Бунёдкор», Достон Турсунов «Нефтчи», Хожиакбар Алижонов «Пахтакор», Ойбек Бозоров «Насаф», Игорь Сергеев «Пахтакор» ва ҳоказо.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Футбол клублари ўз академияларига эътибор бериб, бунинг ортидан ўзбек футболига яхши футболчи етиштириб бергани эътиборга лойиқ, албатта. Ҳозирда ўтказилаётган мусобақалар ҳам, аслида, мақсад жиҳатидан тўғри кўзланган. Ёш футболчилар пойтахтга йиғилади, ўз жамоаси шарафини яхши ҳимоя қилишга ҳаракат қилади ва бунинг ортидан ҳозирги кундаги яхши савиядаги академиялар мураббийларининг эътиборига тушишлари мумкин.

Бундан ҳам 14 ёшгача бўлган бола, ҳам футбол академияси ва ўзбек футболи ютиш эҳтимоли бор.

Турнирдаги ташкилотчилик

Турнирнинг плюс томонлари саналганда ўйиндан кейин энг яхши футболчи учун бериладиган совға-ю, клублар жойлашган меҳмонхонани алоҳида келтириш мумкин. Ёш вилоятлик футболчи учун бу катта иштиёқ бериши турган гап.

Шунингдек, ЎзПФЛ эртага бўлиб ўтадиган финал олдидан медаллар ва кубокларни ҳам тайёрлаб қўйган.

Фото: ЎзПФЛ матбуот хизмати

ПФЛга таклиф

Турнирнинг илк куни «Сўғдиёна» жамоасининг айнан ўйини ўтадиган куни Тошкентга етиб келгани ҳақида эшитдик. Ушбу маълумотни мухлислар томонидан шу куни сайтимизда ёзилган фикрлардан ҳам билиш мумкин.

«Сўғдиёна U-14» бош мураббийи Улуғбек Алматов 1-турдан кейин берган интервьюсида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

«Йўлдан келганимиз учун бироз қийналдик. Болалар очиқ футбол кўрсатишди. Ўйиндан қониқдим, лекин натижадан эмас. Клуб барча шароитларни қилиб берди. Худо хоҳласа академиямиз қурилмоқда. Ҳаммаси олдинда. Тўғри болалар футболида натижа талаб қилинмайди. Лекин босқичма-босқич бунга келишимиз керак. Барибир болаларга мотивация зарур».

Шунингдек, «Сўғдиёна» ва «Турон» жамоалари 2 кун давомида меҳмонхона топишда қийналгани ҳақида ҳам гап-сўзларни эшитдик.

ЎзПФЛ матбуот хизмати 2-3 бор битта меҳмонхона ташкилот билан ҳамкорлик қилаётгани, футболчилар эса ушбу hotel`да хордиқ чиқаришаётгани ҳақида хабар бериб келди. Юқоридаги икки клуб тўғрисида маълумотлар қанчалик асосли, аниқ факт йўқ (шу ўрида адашган бўлсак маъзур тутасиз).

U-14 ва U-16 Ўзбекистон чемпионати низомга кўра, жамоаларнинг хизмат сафари (йўлкира, овқатланиши, яшаш жойи) ва мусобақалар ўтказиладиган давр мобайнида ўз футболчиларини суғурта қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар клуб томонидан қопланади.

Ягона таклиф - ПФЛ регламентда жамоалар пойтахтга (мусобақа ўтказиладиган жойга) энг камида бир кун аввал келишни мажбурий қилиб кўрсатса яхши бўларди. Бунда жамоалар кўникиб олишади, узоқ йўл босмасдан стадионга келишади.

Бу каби мусобақалар керак ўзбек футболига. Ишонамизки, бу ҳаракатлар ўз самарасини беради. Эртага финал, Чиғатойда кўришгунча!

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +7   

Фикрлар

+4   
13 окт 21:17:25
Legioner07
Керак шундай халол болса агарда....лекин Хоразмликлардан яхши юриш болди кошалок финал адашмасам заковатда хам финала чикиб чемпион болишди...
+3   
13 окт 21:54:30
Pick
Avvalo tashkil qilganlarga rahmat. Bularni mevasini yaqin 2-3 yilda koramiz, OK (U-16) larda. Musobaqalar bolsa keyin raqobat boladi. Diyor, PFL charchamanglar.
+2   
13 окт 22:48:30
"Манчестер Юнайтед"
25 йилдан бери футбол ишкивозиман. Шу давр ичида шуни англадимки Узбек футболига хеч нарса керак емас. Бу сохага хайф шунча пул. Ёпиш кере тамом хаммасини. Шу пулларни илм олишга, касалларга, уйсизларга ва х.к. бериш кере.
+1   
14 окт 13:35:02
Rain.
Шулар ҳам кимларнидир қўштирноқ ичидаги қурбони бўлади.
+1   
14 окт 04:00:13
Yodgor Khayitboev
"Манчестер Юнайтед" фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
25 йилдан бери футбол ишкивозиман. Шу давр ичида шуни англадимки Узбек футболига хеч нарса керак емас. Бу сохага хайф шунча пул. Ёпиш кере тамом хаммасини. Шу пулларни илм олишга, касалларга, уйсизларга ва х.к. бериш кере.
Ассалому алейкум яхшимисиз ака ? Шошмасдан фикр билдиришизни илтимос киламан, сабаби сиз айтган сохаларда етарлича маблағ бор. Фақат у пуллар жойига тугри етиб бормаябти. Футболга ажратилган пуллар хали катта муваффақиятли булади Аллоҳ насиб киса. Рахмат соғ бўлинг !
+1   
13 окт 21:50:31
C-19
Футбол етти ешдан бошланади, акалар. Табийи тезлик, куч ва ақл эгалари биринчи навбатда мактабларга олиниш керак. Махсус синовлар орқали. Ўшалардан Академиялар тарбияланувчилари чиқади. Вахо казо.
+1   
13 окт 21:32:32
UmiD_0701
Nima diyishga ham hayronman kechagi 0-3 dan keyn
+1   
13 окт 21:26:41
Vatanparvar
matematik1988 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
to'ppa to'g'ri, lekin bolalarli laylaytirib yubormaslik ham kerak o'rtoqlar
Нега энди улар хам яхши шароит канака булишини хозирдан билиб, тушуниб боришлари керак.
+1   
13 окт 20:53:21
matematik1988
to'ppa to'g'ri, lekin bolalarli laylaytirib yubormaslik ham kerak o'rtoqlar
   
13 окт 21:26:16
Uzb fudboli uchun
УФА рахбарларидан илтимос киламан, Хоразм ва Одил Жуниор ешларидан Узбекистон ешлар термасини шакиллантиришни йулга куйиш керак ва бу ешлар албатда Топ фудболчи булишади кейин Миллий терма жамо учун асосий номзодлар чика бошлайди. Бу ешларнии узига ташаб куймаслик керак. Мен Чемпионат азиа сайити рахбаридан илтимос килардим биз МУХЛИСЛАР учун Равшан Ерматов билан богланиб савол ва таклифлар билдириш учун Мавзу ичидан йахшисини танлаб олиб уларга курсатишни йулга куйиш керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика