UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  1 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  4 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  36 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  2 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  6 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6

Ҳиндистон четлатилди, бу саралаш ўйинларида Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиши мумкинми? Янгиликлар

Ҳиндистон четлатилди, бу саралаш ўйинларида Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиши мумкинми?

Ҳа, агарда Ҳиндистон ўсмирлар терма жамоаси "D"дан кейинги исталган бошқа гуруҳда бўлганида.

Яқиндагина бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида, ҳиндлар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларида Саудия Арабистони, Мьянма, Мальдив ва Қувайт жамоалари билан бирга "D" гуруҳидан жой олдилар. 


Саралаш қоидаларига кўра, дастлабки 4та гуруҳда 5тадан, қолган 6та гуруҳда 4тадан жамоа финал йўлланмасини учун кураш олиб борадилар. Ўзбекистон эса Жанубий Корея, Бруней ва Шри Ланка билан бир гуруҳда. "А", "В", "С" ва "D" гуруҳларида сўнгги, 5-ўринни қўлга киритган жамоага қарши кечга ўйинлардаги натижалар, қолган гуруҳлардаги жамоалар сони 4та бўлганлиги учун бекор қилинади. Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон учун бу муаммо келтириб чиқармайди. Агар Ҳиндистон тўртталик гуруҳда бўлганида, унда бизга муаммо бўлиши мумкин бўларди, агарки гуруҳ ғолиблигини қўлга кирита олмасак. Якунда сўнгги ўриндаги рақиб билан натижамиз бекор бўлиб, урилган голларимиз ҳам йўқ бўларди. 


ФИФА Бутун Ҳиндистон футбол федерациясини дисквалификация қилди. Буни “Сўғдиёна”га қандай алоқаси бор?


Энди ёшлар терма жамоасидаги ҳолат. Афсуски бу ерда Ҳиндистон 4та жамоадан иборат "H" гуруҳидан жой олган. Энди Австралия, Ироқ ва Қувайт терма жамоалари ўзаро ўйинларда кейинги босқичга чиқадиган жамоанинг номини ҳал қиладилар. Бу ерда муаммо "E", "F", "G", "I" ва "J" гуруҳларидаги жамоаларда бўлади. Энди уларнинг тўртинчи жамоага қарши кечадиган ўйинларидаги натижалар бекор бўлади. "A", "B", "C" ва "D" гуруҳларида ундан ҳам қизиқ бўлади. Энг яхши иккинчи бўладиган жамоанинг сўнгги иккита ўйиндаги рақибларининг натижаси бекор бўлади. Муаммо аслида бунда эмас, улар қайси жамоа якунда тўртинчи ёки бешинчи бўлишини билмайдилар. Буни эса бизга заррача таъсири йўқ, сабаби бу ёшдаги Осиё чемпионатига 2023 йилда Ўзбекистон мезбон ва биз муддатидан аввал мусобақа йўлланмасини нақт қилганмиз.


Муаллиф : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика