UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  10 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5

"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган? Янгиликлар

"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?

Жамоалар Осиё клублар чемпионатида тўқнаш келган.

Бугун Элит Осиё Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Ваҳда" учрашуви бўлиб ўтади.

Жамоалар шу пайтга қадар атиги бир маротаба тўқнаш келган. 2001/02 йилги Осиё клублар чемпионатининг чорак финали минтақаларга ажратилган ҳолда гуруҳ босқичи тизимида ўтказилган.

Ғарбий минтақа гуруҳининг 3-турида икки жамоа ўзаро тўқнаш келган. Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ амирликлар Ал Эназининг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган. Аммо бўлим якунида қаршиликлар устунликни ўз томонига оғдирган. Дастлаб 41-дақиқада Абдулазиз Муҳаммад ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган бўлса, 45-дақиқада Нўъмон Ҳасанов ғалаба голига муаллифлик қилган – 2:1. 

Мазкур ғалаба "Истиқлол" (Эрон) ва "Ал Кувайт" (Кувайт) билан бир гуруҳдан ўрин олган "Насаф"нинг 2-ўрин билан ярим финалга йўл олишига ҳисса қўшди.

Аммо "Насаф" ярим финалда Кореянинг "Сувон Самсунг", 3-ўрин учун беллашувда эса Эроннинг "Истиқлол" клубига имкониятни бой берди.



Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
03 ноя 16:07:48
Озод Ачилов
Ярим финалда эса Кореянинг Сувон Самсунг Блюнгз клубига лой жанггида 3-0 ҳисобида ютқазган. 3-ўрин учун бахсда Истиқлолга ютқазган 5-2. Истиқлол дарвозасига Холмуродов супер гол урган эди.
+1   
03 ноя 16:34:00
Холмирзаев Комил
СУВОН САМСУНГ БИЛАН КИЙИН УЙИН. БУЛГАНДИ. БЕРДИЕВ ТУГРИ АЙТДИ КУПЧИЛИК НАСАФНИ ЯРИМ ФИНАЛГА УЙНАГАНИ НИ БИЛМАЙДИ ЕМГИР ОСТИДА ЛОЙ ЖАНГГИ. БУЛГАНДИ ТАРКИБ ХАМ ЗУР ЭДИ
+1   
03 ноя 16:13:42
Озод Ачилов
FC Liverpool фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу суръатни жойлаганлар, таркибни хам ёзиб қўйсанглар яхўи бўлар эди....
Даврон Файзиев, Жасур Хамроев, Рустам Хакимов, Зафар Холмуродов, Наримон Осмонов, Рўзиқул Бердиев, Дилшод Мавлонов, Вали Келдиев, Бахром Хайдаров, Ботир Қораев, Камолиддин Кенжаев.
+1   
03 ноя 16:06:56
Озод Ачилов
Нўмон Хасановнинг голи эсимиздан чиқмайди. Узоқдан урган ва ғалабага ҳисса қўшган эди. Бунгача Насаф Ал-Қувайт (2011 йилги ОФК кубоги финалидаги рақиб) билан 1-1, Истиқлол билан ҳам 1-1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Ал-Вахдани ютиб 5 очко билан гурухда иккинчи ўринни олган ва ярим финалга чиққан.
+1   
03 ноя 15:27:08
Abdulaziz Xamroyev
Roʻziqul 6 chi raqamda bugun omad endi
+1   
03 ноя 15:23:40
FC Liverpool
Шу суръатни жойлаганлар, таркибни хам ёзиб қўйсанглар яхўи бўлар эди....
   
03 ноя 18:10:59
Аббос Азизов
Ярим жамоадир дарвозабон Пётр Гизимчук қахрамон!!! деб ёзилганди ўшанда қайсидир газета муқовасида
   
03 ноя 17:48:36
Бахтиёр Ашуров
Холмирзаев Комил фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
СУВОН САМСУНГ БИЛАН КИЙИН УЙИН. БУЛГАНДИ. БЕРДИЕВ ТУГРИ АЙТДИ КУПЧИЛИК НАСАФНИ ЯРИМ ФИНАЛГА УЙНАГАНИ НИ БИЛМАЙДИ ЕМГИР ОСТИДА ЛОЙ ЖАНГГИ. БУЛГАНДИ ТАРКИБ ХАМ ЗУР ЭДИ
Нена энди? Кўпчилик билишади. Ўша йиллари осиёни бир қанча гранд жамоалари. ОЧК соврун жамғармаси хатто сафар ҳаражатларини қопламайди - деб. Бош тортишганди. Шу жумладан суперлига чемпиони Дўстлик ва витсе - чемпион нефтчи ҳам, бош тортишганди. Кейинчалик уларни ўрнига учинчи ўрин соҳиби. Насаф иштирок этганди. Шундан кейин ОФК соврун жамғармаларини ошириб, ОЧЛсига асос солди!
   
03 ноя 17:39:39
Muzaffar
Насафга омад.Йирик хисобда ютсин.Пахтакор мухлиси
   
03 ноя 15:25:18
Азим Исмаилов
Ха у пайтда нумон хасанов булган эканда
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика