"Бавария" рекорд даражада даромад топди
03 ноя 16:40
Янгиликлар
"Бавария" рекорд даражада даромад топди
"Бавария" ўзининг расмий веб-сайтида молиявий йил учун умумий даромади 978,3 миллион еврони ташкил этганини эълон қилди.
Бу рекорд миқдор бўлиб, ўтган йилга нисбатан 2,8% га ошган.
Мюнхен клубининг операцион фойдаси 11,3% га ўсиб, 187,8 миллион еврони ташкил қилди. Солиқ тўлангунга қадар фойда 42,5 млн еврони, соф фойда эса 27,1 млн евродан иборат.
"Бавария"нинг спорт кўрсаткичлари ҳам барқарор: улар Бундеслигада етакчилик қилмоқда, "Лейпциг"дан 5 очко ва "Боруссия" Дортмунддан 7 очко олдинда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар