ФИФА Бутун Ҳиндистон футбол федерациясини дисквалификация қилди. Буни “Сўғдиёна”га қандай алоқаси бор?

Eldor Akmurzayev
16 авг 2022, 09:15
Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўз саҳифаси орқали хабар қилмоқда.

Унга кўра, ФИФА Бутун Ҳиндистон футбол федерациясини уларнинг ишларига учинчи ташкилотлар аралашгани туфайли дисквалификация қилди.

Мамлакатдаги барча жамоалар халқаро мусобақалардан четлаштирилади. Масалан, жануби-ғарбий зона ғолиби билан тўқнаш келиши керак бўлган “Мохун Баган” ОФК Кубоги ярим финалида қатнашолмайди.

“Керала” аёллар жамоаси клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этолмайди ва Ғарбий гуруҳда фақатгина 2 иштирокчи – “Сўғдиёна” ва “Бам Хатун” (Эрон) қолади.

Ваниҳоят, Ҳиндистон 11-30 октябрга режалаштирилган 17 ёшгача аёллар ўртасидаги мундиалга мезбонлик қилолмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: t.me/ANikimbaev