

Энди "Саутгемптон" U-21 мураббийи Тонда Экерт вақтинчалик мураббий вазифасини бажаради.
33 ёшли англиялик мураббий Уилл Стилл ёзда жамоани қабул қилиб олганди. У 16 ўйинда фаолият юритди: 4 та ғалаба, 6 та дуранг ва 6 та мағлубият.
Яқин-яқингача АПЛда мунтазам иштирок этиб келган "Саутгемптон" Чемпионшипда мавсумни бутунлай ёмон бошлади. Жамоа 13 ўйиндан сўнг 12 очко билан турнир жадвалида 21-ўринда бормоқда.
Стилл 2025/25 йилги мавсумда "Ланс"да ишлаган.



