UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинларида Фарер оролларига ютқазди  0 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  25 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  19 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  12 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7

Ўзбекистонлик ўсмирлар мундиалга қандай тайёргарлик кўрди? Янгиликлар

Ўзбекистонлик ўсмирлар мундиалга қандай тайёргарлик кўрди?

Ислом Исмоилов шогирдлари турли йиғинлар доирасида 15 та назорат учрашувида майдонга тушди.

Жорий йилнинг 3–27 ноябрь кунлари Қатарда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда дунё бўйлаб ўз минтақасида сараланган 48 жамоа, шу жумладан, Ўзбекистон иштирок этади. Кичик мундиал олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг турнирга тайёргарлиги ҳамда мусобақадаги рақиблари тўғрисида мулоҳаза юритамиз.

ГУРУҲ БОСҚИЧИ

Гуруҳ босқичида 48 жамоа 12 гуруҳга бўлинган ҳолда беллашади. Дастлабки икки ўринни эгаллаган, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган энг яхши 8 жамоа кейинги босқичга йўл олади.

Осиё чемпиони сифатида мундиалга ташриф буюрган Ислом Исмоилов мураббийлигидаги Ўзбекистон "J" гуруҳида Парагвай, Панама ва Ирландия Республикаси билан куч синашади.

Ҳамюртларимиз мусобақани 5 ноябрь куни Парагвайга қарши учрашув билан бошлайди, 8 ноябрь санасида Ирландияга рақиб бўлади, 11 ноябрь куни эса Панамани имтиҳондан ўтказади.

МУНДИАЛГА ТАЙЁРГАРЛИК

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўрди ва кўплаб назорат учрашувларида майдонга тушди.

Жумладан, июнь ойида Чилида мезбон давлат билан икки ўртоқлик учрашуви ташкил этилди ва унда ўзбекистонликлар 1:0 ва 2:1 ҳисобларида зафар қучди.

Сўнгра ушбу мамлакатда Боливияга учрашувлар ўтказилди. Дастлабки ўйинда 0:2 ҳисобида ютқазган "оқ бўрилар" кейинги баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Июль ойида Россиянинг Москва шаҳрида ЦСКА ўсмирлар жамоасига қарши майдонга тушган Ўзбекистон 1:0 ҳисобида устун келди. Шунингдек, "Чертаново" жамоаси билан ўйинда кучлар тенг келди – 1:1.

Август ойида Биринчи лига иштирокчиси "Цементчи" билан назорат учрашуви ташкиллаштирилди. Унда жанговар – 3:3 ҳисоби қайд этилди.

Сентябрда Ислом Исмоилов шогирдлари Испаниянинг Херес шаҳрида йиғин ўтказди ва учта назорат учрашувида майдонга тушди. Аввалига Англияга 1:3 ҳисобида имконият бой берилди, сўнгра Канада билан тўқнашув 2:2 ҳисобида якунланди. Марокашга қарши баҳсда эса 3:4 ҳисоби қайд этилди.

Октябрь ўрталарида Тошкентда Туркия ўсмирлари билан икки ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Муросасиз беллашувлар муроса билан якунланди. Дастлаб 2:2, сўнгра 0:0 ҳисоблари қайд этилди.

Октябрь ойининг иккинчи қисмида Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилиб, учта назорат ўйини ташкиллаштирилди.

Дастлаб Венесуэлага қарши баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Кейинчалик Кот-д'Ивуар 2:0 ҳисобида таслим этилди, охирги учрашувда эса Буркина-Фасога 0:4 ҳисобида имконият бой берилди.

РАҚИБЛАР

Парагвай

Парагвай "J" гуруҳи фаворитларидан бири сифатида эътироф этилаётган бўлса-да, саралашдаги натижалари ўта ҳавас қиларли даражада эмас. Йўл-йўл ранглилар Жанубий Америка чемпионатида 5-ўринни қўлга киритган ҳолда жаҳон чемпионати иштирокчисига айланди. Гуруҳ босқичида Колумбия, Чили, Аргентина ва Перу билан бир гуруҳдан олган Мариано Углессич шогирдлари 4-ўринни эгаллади.

5–8-ўринлар учун беллашувларда эса дастлаб Эквадор, сўнгра Аргентина пенальтилар сериясида мағлуб этилди.

Парагвайнинг кичик мундиалда иштирок этадиган таркибида деярли маҳаллий лига иштирокчиларидан иборат. Фақатгина Лео Кристалдо Аргентинанинг "Велес" клуби шарафини ҳимоя қилади.

 

Панама

Панама Шимолий ва Марказий Америка мамлакатларидан иборат CONCACAF минтақаси саралаш босқичида Доминикан Республикаси, Аруба ва Гренада билан бир гуруҳдан ўрин олиб, пешқадам сифатида кичик мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

Панама таркиби ҳам маҳаллий лига футболчиларидан иборат. Фақатгина Эстевис Лопес Аргентинанинг "Ривер Плейт" клуби аъзоси ҳисобланади.


Ирландия Республикаси

Ирландия Европа минтақасида Бельгия, Польша ва Исландия билан бир гуруҳдан ўрин олиб, энг яхши 2-ўринлар қаторида жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Ирландия таркибида бошқа мамлакат чемпионатларида тўп тепадиган футболчилар бисёр. Жумладан, "Ҳоффенҳайм", "Ньюкасл", "Брюгге", "Бёрнли", "Бенфика", "Лорьян", "Саутгемптон" жамоаларидан ўспиринлар жалб этилган.

ХУЛОСА

Ўзбекистон терма жамоаси мундиал олдидан турли қитъа жамоаларига қарши жиддий тайёргарлик кўрди. Менимча, "оқ бўрилар" учун гуруҳдан чиқиш муаммога айланмайди. Плей-офф босқичида эса кўп нарса қайси рақиб дуч келишига боғлиқ. Ўйлашимизча, жаҳон чемпионатида "қош қоқишлар"га кўп маротаба гувоҳ бўламиз.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+2   
03 ноя 12:12:37
intilganga tòle yor
Inshaolloh
+2   
03 ноя 12:10:08
NEWS 24
Omad yigitlarga
+1   
03 ноя 13:43:04
Hasanboy O‘rinboyev
Inshaalloh, bo‘lajak qahramonlar, bemalol finalgacha yetib borishimiz kerak
   
03 ноя 21:52:29
QosimNozimBavariyaChmpn
Koʻnglim sezopdi bu bachala ancha joyga boradi. Va xudo xohlasa jahon chempioni boʻladi
   
03 ноя 21:31:30
Vatanparvar
Аллох кулласин. Камида чорак финалга чикайлик.
   
03 ноя 17:41:56
Saloxitdin Almamatov
Чорак финалга чикса ажабланмиман
   
03 ноя 16:51:11
Baxodir Ramanov
Икки уйидан кейин биламиз...
   
03 ноя 15:45:31
FARHODJON KOMILOV
Энг кучли ва садоқатли Ўзбекистон термаси деб ўйлайман шу укажонларимни
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика