UZ

Сўнгги янгиликлар

02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  6 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  0 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  0 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  22 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  7 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  11

Ҳар жабҳада биринчи бўлишга интилаётган “Андижон”... Янгиликлар

Ҳар жабҳада биринчи бўлишга интилаётган “Андижон”...

Клубнинг узоқ йиллик тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жуда кўплаб раҳбар, мураббий футболчилар келди-кетдиси юз берган.

Бошқарувнинг барқарор бўлмаганлиги сабабли ўзгаришларнинг тез-тез содир бўлиши оддий ҳолга айланиб улгурди. Буни теран англаган вилоят раҳбарлари клуб бошқарувига тажрибали ва малакали мутахассисни жалб қилишга бел боғлашди ва кейинги йилларда “Бунёдкор” клубида бош директор лавозимида меҳнат қилиб келган, асли Андижон фарзанди Улуғбек Мирзаевнинг фаолиятини бошлаши аста-секин ўз самарасини бера бошлади. Буни барча соҳаларда англаш қийин эмас. 


1.  ЎФАда смета ҳимояси

Клубларнинг йиллик фаолияти бевосита бюджетга боғлиқ. Буни тўғри йўлга қўйиш ва тақсимлашни ҳам ўзига яраша қийинчиликлари мавжуд. Жамоаларда молиявий барқарорлик муҳим омиллардан бири ва бу бевосита натижага ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Буни яхши англаб турган “Андижон” клуби бош директори ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ клубнинг янги мавсум учун йиллик бюджети борасида пухта режа ишлаб чиқди ва ўз ўрнида вилоят раҳбари ҳам жамоани молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича қўллаб-қувватламоқда. Маълумки, клублар йиллик бюджет маблағларини мақсадли сарфлаш юзасидан ЎФА комиссияси суҳбатида бўлмоқдалар. Бу жабҳада ҳам “Андижон” биринчилардан бўлди. Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев ЎФАда ташкил этилган махсус комиссиянинг суҳбатида бўлиб, жамоанинг йиллик бюджетини йил давомида қандай тақсимланишини муваффақиятли ҳимоя қилди ва ортиқча саволларга ўрин қолдирмади. Натижада “Андижон” жамоамизнинг йиллик харажатлари сметаси Суперлига клублари орасида биринчилардан бўлиб ЎФА билан келишилди.  


2.  Чуқурлаштирилган тиббий текширув

Ҳар гал чемпионат олдидан клублар тиббий текширувдан ўтказиладилар. Бу мажбурий. Чунки футболчилар учун энг биринчи навбатда соғлик-саломатлик муҳим. Шунинг учун “Андижон” клуби раҳбарияти футболчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнини чўзиб юрмади-да, бу масалада яна биринчилардан бўлиб ташаббус кўрсатди. Натижада жамоамизнинг Дукетдаги ўқув-машғулот йиғини бошлангач, 4 январда “UM medical center” спорт тиббиёт марказининг ихтисослашган бўлимидан малакали шифокорлар жамоа аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказдилар. Чуқурлаштирилган тиббий кўрик учун тўланадиган маблағлар ҳам олдиндан уларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб қўйилгани ҳам эътиборга молик. Таркибимизга кейинроқ қўшилган футболчилар ҳам орадан бироз вақт ўтгач, шифокорлар кўригидан ўтдилар. Эндиликда шу кунгача бўлган барча жамоа аъзолари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтди. Жараёнда қатнашган “UM medical center” тиббиёт маркази раҳбари Музаффар Ғофурович Худойберганов “Андижон” матбуот хизматига шундай деди:

“Андижон” профессионал футбол клуби бугунги кунда тиббий кўрикдан ўтди. Тиббий кўрик натижалари ва ўтиш вақтига қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон Суперлига клублари ичида биринчи бўлиб тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишди. Натижаларига келадиган бўлсак, ҳозирдан аниқ натижасини айта олмаймиз. Клублар энди-энди тиббий кўрикдан ўтишяпти. Лекин шу пайтгача ўтган жамоалар ичида “Андижон” футболчиларининг кўрсаткичларини яхши десак бўлади. Фаоллигига қарайдиган бўлсак, “Андижон” клубининг ташкилий ишлари ва ташаббускорлиги бўйича чиндан ҳам биринчи ўринда десак бўлади. Сабаби, йил бошида бу клуб бизга тиббий кўрик бўйича биринчи бўлиб мурожаат қилди ва маслаҳатлар олишди. Бошқаларга қараганда тайёргарлиги юқори даражада бўлди. Масъулият ва талабчанроқ десак ҳам бўлади”, - деди шифокор.


3.  25-26 январь кунига белгиланган тадбирлар

Ҳар йили мавсум олдидан футбол клубларига “ҳалол ўйин” ва янгиланган футбол қоидаларини тушунтириш борасида семинарлар ташкил этиб келинади. Бу йўналишда ҳам бизнинг жамоамиз яна фаоллик кўрсатмоқда. 27 январь куни “Андижон” хориж йиғинини ўтказиш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади. Сафар олдидан жамоамиз аъзолари билан 25 ва 26 январь кунларига айнан “ҳалол ўйин” ҳамда янгиланган футбол қоидаларини тушунтириш масаласида учрашувлар бўлиб ўтади. Айтиш мумкинки, “Андижон” бунда ҳам биринчи бўлиб намуна кўрсатмоқда. Иккала соҳанинг мутахассислари жамоамиз аъзолари жойлашадиган “Мармарис” меҳмонхонасига ташриф буюришади ва керакли семинар ва суҳбатни ўтказишади. Якунда керакли ҳужжатлар имзоланади. Шу тариқа, лицензиялаштириш жараёни талаблари бажариб борилмоқда ҳамда янги мавсумга футболчиларни рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келмаслиги асосий ўринда кўрилмоқда. Хориж сафаридан қайтгунга қадар мазкур масала ижобий ечим топиши шубҳасиз. 

4.  Ижтимоий масалалар бўйича тадбирлар

“Андижон” клубидан яна бир ташаббускорлик йўлга қўйилди. Ёдингизда бўлса, декабрь ойи охирларида кекса ёшдаги футбол фахрийларининг ҳолидан хабар олинди. Аслида футбол фахрийларимиз бисёр. Фақат уларни йўқлашда асосан ёрдамга мухтож, ёлғиз истиқомат қилаётган фахрийлар эътиборга олинди. “Андижон” жамоаси яна шундай ёрдамга мухтож бўлганларга ёрдам қўлини чўзиш бўйича хайрли ишларини давом эттирмоқда. Мазкур тадбир бир марталик бўлиб қолмайди ва йил давомида собиқ мураббий, футболчи, клуб раҳбари, жамоанинг фаол мухлислари ҳолижан хабар олиб туриш анъана тусини олади. 

Хабарингиз бор, куни кеча клуб расмий саҳифаси орқали ҳамда клуб раҳбариятининг ташаббуси эвазига бир вақтлар жамоамиз таркибида тўп сурган Сайриддин Гаффаровни дардга чалингани учун уни қўллаб-қувватлаб хайрия акциясини бошланганлиги маълум қилинди. Қисқа фурсат ичида ушбу акция нафақат Ўзбекистонда балки, Тожикистон ва яна бошқа жойларда ҳам оммалашиб кетди. Шунингдек, клуб мутасаддилари Фарғона вилоятида истиқомат қилаётган, илгари “Андижон”да ўйнаган собиқ футболчиларнинг ҳолидан хабар олишни режалаштириб қўйган.

Яқинда мураббий ва футболчилар билан янги шартномалар имзолаш тақдимот маросими ҳам бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ОАВ гувоҳлигида ҳали ҳеч бир клуб тўғридан-тўғри, расмий шартномалар имзолаш жараёнини ўтказмаганди. Бу борада ҳам “Андижон” биринчи бўлди. Натижада клуб бош директори Улуғбек Мирзаев мураббий ҳамда футболчилар билан шартномани расмийлаштирди. 


5.  Замонавий футболдан ортда қолмаган ҳолда...

 Ҳа, бугунги замонавий футболда юқори технологияларнинг ҳам бўлиши ҳам зарур. Айниқса, мураббийларнинг ўқув қўлланмалари ва машғулотлар жараёнида жуда асқотади. Футболчиларнинг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мосламадан фойдаланиш учун “Catapult Sports Technology”ни харид қилиш бўйича музокаралар ижобий якунланди ва тез орада клуб ихтиёрида бўлади. Айтиш мумкин бўлса, “Андижон” айнан шу жабҳадан илғорлигини намойиш этди. Барвақт ушбу ускунани сотиб олиш бўйича ишларни бошлаганди ва эндиликда бу ишлар якунига етиб қолди. Бир сўз билан айтганда, клубда ташкилий ишлар бўйича барчаси кўнгилдагидек ва ривожланиш учун олдинга катта қадам ташланаётгани қувонарлидир. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика