UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  6 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  1 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   5 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  13 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  4 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  9 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  6 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0

«Hane Cup-2019». «Бунёдкор-2005» иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди Янгиликлар

«Hane Cup-2019». «Бунёдкор-2005» иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

Туркиянинг Анталия шаҳрида «Hane Cup-2019» мусобақаси давом этмоқда.

Бугун турнирдаги иккинчи ўйинини ўтказган «Бунёдкор-2005» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Кечаги учрашувдан фарқли равишда бугун «қалдирғочлар» жиддий қаршиликка дуч келишди. Грузиянинг «Динамо-Батуми» жамоасига қарши ўйнаган Дониёр Усмонов шогирдлари ҳар бир бўлимда биттадан гол уриб, уч очкони ўзиники қилди. Биринчи бўлимда футболчимиз қизил карточка олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди ва жамоа ўйин сўнггига қадар бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Унга қадар рақиб пенальти тепишга муваффақ бўлди, лекин фойдалана олмади. Баҳс аввалида ҳаммаси биз учун тескари кўриниш олган бўлса-да, болалар ўзини йўқотиб қўймади. Аксинча, 20-дақиқада пенальтидан ҳисобни очишди. Иккинчи бўлимда ғалаба олиб келган гол ҳам рақиб дарвозасидан жой олди.

«HANE CUP-2019»
«Динамо-Батуми» (Грузия) - «Бунёдкор» - 0:2
«Бунёдкор»:
Али Эркинов, Абдураҳмон Сулаймонов, Наримон Аҳмаджонов, Асадбек Жамолов, Беҳрузбек Маҳмудов, Диёржон Толибжонов (Муҳаммаддиёр Баҳодиров, 40), Музокир Маликов, Собир Рисҳиддинов, Искандар Солиев (Сардорбек Шойимқулов, 55), Темур Бахтиёров (Шоюсуф Эркинов, 45), Дониёр Хайруллаев (Рамзиддин Муҳаммедов, 50).
Голлар: Собир Рисҳиддинов, 20-пенальтидан – 0:1. Искандар Солиев, 55 – 0:2.
Огоҳлантириш: Собир Рисҳиддинов, 35.
Четлатиш: Беҳрузбек Маҳмудов, 10.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика