UZ

Сўнгги янгиликлар

05:00Валерий Кичин: "Ўзбекистонга қарши камчиликда ўйнаш жуда қийин"  0 04:30Одилжон Ҳамробеков: "Эронда Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз"  5 03:05Элдор Шомуродов: "Эронни ютсак, мундиал йўлланмасини 99% ҳал этган бўламиз"  22 02:45Миллатлар лигаси. Франция, Португалия, Италия мағлуб бўлди, бир ўйинда дуранг  11 02:04Фарруҳ Сайфиев: "Бугунги уч очко бизни мундиалга янада яқинлаштирди"  3 01:42​Жалолиддин Машарипов: "Нечта гол уришимизнинг фарқи йўқ, муҳими уч очкони қўлга киритиш эди"  18 01:23ЖЧ саралаши. Қатар ўз майдонида КХДРга 5та гол урди ва БААга етиб олди  19 01:14Тимур Кападзе: "Пенальти? Охири ўзим майдонга тушиб пенальти тепаман, шекилли"  52 00:24Максим Лисицин: "Нега вазият ярата олмадик? Бугун рақибнинг даражаси ўз сўзини айтди"  18 23:42ЖЧ саралаши. Электр узилиб қолган, биринчи таймга 29 дақиқа қўшилган ўйинда Эрон БААни мағлуб қилди  17 23:23ЖЧ саралаши. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси статистикаси қандай кўриниш олди?  59 23:09Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон термасида ҳам йўқотиш  51 23:01ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Қирғиз Республикасини минимал ҳисобда енгди  559 22:27Жалолиддин Машарипов Эронга қарши ўйнамайди  56 22:11Гвардиола "Манчестер Сити"га "Атлетик" етакчисини олиб келмоқчи  2

Ҳамидулла Қарчиғаев: «Қизилқум»нинг ўз майдонидаги барча ўйинлари ТВ орқали жонли намойиш этилади» Янгиликлар

Ҳамидулла Қарчиғаев: «Қизилқум»нинг ўз майдонидаги барча ўйинлари ТВ орқали жонли намойиш этилади»

Навоийда «Қизилқум» жамоасининг олий лига баҳсларида муносиб иштирокини таъминлаш йўлида талайгина ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Футболчиларнинг юксак савияда ўйинлар намойиш этишлари учун Вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси, хомийлар барча шарт-шароитларни яратиб беришяпти.

Қисқа фурсатда «Рита-Инвест» Ўзбекистон — Жанубий Корея қўшма корхонаси ҳамкорлигида Навоийдаги «Ёшлар» спорт мажмуаси халқаро талабларга жавоб берадиган ҳолатга келтирилди. Футбол майдони чими тўлиқ алмаштирилди. Хориждан техника ва зарур асбоб-укуналар келтирилди. Стадион дарвозалари ҳам Германия олиб келиб ўрнатилди. Футболчиларнинг ювиниш, кийиниш хоналари жаҳон стандартлари асосида жиҳозланганлиги эътиборга молик.

Яна бир қувонарли жиҳати, «Қизилқум» жамоасининг ўз майдонида ўтказаётган ўйинлари Навоий вилоят телерадиокомпанияси ижодкорлари томонидан тўғридан-тўғри тасвирга олиниб, ойнаи жаҳон орқали намойиш қилинмоқда. Дастлаб учинчи тур доирасида ўтказилган «Қизилқум» — «Олмалиқ» жамоалари учрашуви илк бор тўғридан тўғри телетомошабинлар ҳукмига ҳавола этилганди.

— Вилоятимизда миллионлар ўйини — футболни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, — дейди Навоий вилоят телерадиокомпанияси раҳбари Ҳамидулла Қарчиғаев. —  Бунга биз телеижодкорлар ҳам ўз ҳиссамизни қўшишга бел боғлаганмиз. Бешинчи турдан жой олган «Қизилқум» — «Пахтакор» жамоалари учрашувини вилоятимиз телетомошабинлари тўғридан тўғри ойнаи жаҳон орқали кузатиб боришганидан ташқари, мазкур ўйин телетасвирини илк маротаба Sport  телеканалига тақдим этдик. Натижа ёмон бўлгани йўқ. Тўғри, дастлабки тасвирларда айрим жузъий камчиликлар юз берган бўлиши мумкин. Шу боис, ҳамкасбларимиз ўз устиларида жиддий ишлаб, кўпроқ ижодий изланишга ҳаракат қилишяпти. Бу борада бизни амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётган вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳозир учрашувлар тўртта телекамера орқали тасвирга олинаётган бўлса, яқин кунларда улар сони олтитага етказилиши кўзда тутилган. Яқинда янги ва замонавий телеускуна ва жиҳозларга буюртмалар бердик. Муҳими, ижодкорларимиз мухлислар учун қулайлик ва янги имкониятлар яратишдан ўзимизни бахтиёр ҳисоблаймиз. «Қизилқум»нинг ўз майдонидаги барча ўйинлар ойнаи жаҳонда тўғридан тўғри намойиш этилади.

Айни пайтда «Қизилқум» жамоаси иштирокидаги ўйинларни республикамиз футбол мухлисларига яхши таниш, моҳир спорт шарҳловчиси Раҳмонқул Болтаев тўғридан тўғри стадионнинг ўзидан шарҳлаб бормоқда.

Вилоят телеижодкорлари келгусида ҳар бир тур учрашувида ўйинолди ва ўйиндан кейин «Қизилқум» жамоаси ва рақибларнинг футболчилари, мураббий-мутахассислари, шунингдек, мухлислар билан тезкор интервьюлар уюштиришни ҳамда ойнаи жаҳон орқали намойиш этишни ҳам режалаштиришган.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика