UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  0 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  1 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  10 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  0 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  1 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  14 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  2 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  44 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  5 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Сайтимиз одатига кўра, ўтган бир ҳафта ичида жаҳон ва Европа матбуотида янграган машҳур футболчи ва мураббийларнинг энг сара фикрларини келтириб ўтамиз.

- "Менга ҳаёт, оила ва дўстлар бергани учун аввало Худога ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаётимнинг ўттиз йилини футболга бағишладим, шу боис боис хаёлларим ҳақиқатга айланганидан хурсандман. 20 йил профессионал футбол ўйнадим ва бу дамларни умуман унутмайман. Мен бу вақт давомида ғалабаларни, мағлубиятни, миллий мадҳияни, туннелга киришни, кийим алмаштириш хоналарини, ажойиб майдонларни, турли хил бутсаларни, яхши-ёмон тўпларни, совринларни, юлдуз футболчиларни ва яна кўплаб нарсаларни кўрдим. Бунинг учун ҳаммасидан миннатдорман". (Машҳур бразилиялик "афсунгар" Роналдиньонинг катта футболни тарк этгач айтган гаплари)

- "Мен сендан жуда кўп нарса ўрганганимни доим айтиб келганман. Сен мен учун кўп иш қилдинг ва кийим алмаштириш хонасида мени ҳар доим қўллаб-қувватладинг. Сен жуда буюк футболчисан ва бунга ҳеч кимнинг шубҳаси йўқ. Футболни тарк этсанг ҳам, ўзига хос кулишингни футбол ҳеч қачон унутмайди. Барча яхши тилакларим сенга, Ронни!" (Мессининг Роналдиньога билдирган ташаккурномаси)

- "Мен ҳалиям футбол ўйнай оламан. Миямга нимадир фикр келиб қолса доим уни бажаришга ҳаракат қилганман. Ҳар доим шундай бўлиб қолади. Мен америкаликлар билан кўп футбол ўйнадим ва энди мексикаликлар билан ҳам ўйнамоқчиман". (АҚШ терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Лэндон Донован Мексиканинг "Клаб Леон" клуби билан шартнома тузганидан сўнг)

- "Бу ғаройиб. Унинг хет-трикларига бир қаранг-а. Мен "Вест Хэм"да ўйнаганимда адашмасам 10 ё 11 марта хет-трик муаллифи бўлгандим. У бўлса ҳозирча саккизта хет-трикни амалга оширди. У айни пайтда дунёнинг энг кучли ҳужумчиси. Бунга шубҳам йўқ. (ЖЧ-66 қаҳрамонларидан бири Жофф Хёрст "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ҳақида)

- "Менга терма жамоани бошқаришдек шарафли ишни ишониб топширишганидан мамнунман. Агар Евро 2020 йўлланмасини қўлга кирита олсак, бундан жуда хурсанд бўламиз. Тезроқ машғулотлар бошланишини сабрсизлик билан кутяпман". (Райан Гиггз Уэльс терма жамоасига бош мураббий бўлганидан сўнг)

- "Пауло Дибала яхши футболчи, лекин чемпион эмас. Ўтган мавсумда унинг формаси юқори эди ва ҳамма уни Месси билан қиёслай бошлади. Шунда мен кулиб юбордим. Тўғриси, бундай ҳазиллар кулгимни қистатади. Лео умуман бошқа савиядаги футболчи. Унинг тенги йўқ". (Антонио Кассано Дибалани Месси билан солиштиришлари ҳақида)

- "Габриэль Батистута мен ёқтирган футболчилардан бири эди. Менга унинг ўйин услуби доим ёққан. У айниқса бош билан жуда зўр ўйнарди. Менимча, қайсидир томонларим унга ўхшаб кетади". (Яқинда "Эвертон"га ўтган Женк Тосун ўзига ким ёқиши ҳақида)

- "Менимча, 22 ёшда футболни тугатсам ҳам бўлаверади. Агар бу йил "Сити" билан тўртта совринни ва Германия билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритсам, бошқа армоним қолмайди. Лекин бундай бўлишига ишониш қийин". (Лерой Сане бу мавсумдаги ниятлари ҳақида)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика