UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  13 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  64 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3

Гвардиола: “Саненинг голи муҳим эди” Янгиликлар

Гвардиола: “Саненинг голи муҳим эди”

“Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола жамоасининг “Кристал Пэлас”(5:0) устидан қозонилган ғалабаси ҳақида тўхталди.

“Биринчи бўлимда бизда муаммо кўплаб бўлди. Тўпни кўпроқ ҳаракат қилдириш керак, аммо биз бу ишни қилмадик. Тўп назорати бизда бўлсада, футболчиларим уни тезроқ шерикларига узатишлари лозим. Биз кўплаб тўп узатишларни амалга оширдик, бироқ бу иш жуда секин бажарилди. Шунга қарамай биринчи бўлимнинг сўнги 10-15 дақиқасида ўйлаган режаларимиз амалга оша бошлади. Иккинчи тайм эса кутиланидан ҳам яхши ўтди.

Саненинг голи жуда муҳим эди. Унинг гол урган вазиятдаги ҳаракатлари шунчаки ажойиб чиқди. У ҳимоячилар ортида яхши “очилишни” билади, ҳар доим тўғри тезликни танлайди ва имкони топиб зарба беради.

Биз ўтган йили билан солиштирганда ушбу турда камроқ очко тўпладик. Аммо, ўйлашимча, бу йил кўпроқ гол урдик ва камроқ ўтказдик. Шу боис ҳозирги ҳолатимиз яхшироқ кўринмоқда. Аммо ҳали энди сентябрь ойи” дея таъкидлаб ўтди Гвардиола.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика