

"Тўртта соврин учун курашсангиз, сизга жароҳатлардан қочиш учун омад ёки 22 нафар топ-футболчи керак бўлади. Ҳозир одамлар гапимга ишонмаслиги мумкин, бироқ бизда 22 нафар топ-ўйинчи учун пул йўқ. Бу жуда катта маблағ. Бунча сарфлаб бўлмайди, акс холда жон сақлаб қололмайсиз.
Хатто "Сити" ҳам баъзи трансфер ва маошларни кўтара олмайди, раҳбарият бу ҳақда менга айтган. Биз пул сарфлайдиган дунёдаги ягона жамоа эмасмиз. Бундайлар кўп" - дейди Гвардиола.



