Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"
06 авг 14:22
Янгиликлар
Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"
"Суперлигада ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. Рақиб ким бўлишидан қатъи назар. Сўнгги йилларда "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик. Икки жамоа ҳам кўплаб вазиятларга эга бўлди. Тенг курашлар остида кечган ўйинда ўз вазиятларимиздан яхшироқ фойдаландик ва шу сабаб ғалаба қозондик деб ўйлайман.
Бир ойлик танаффус давомида иккинчи даврага анча жиддий тайёргарлик кўрдик. Олдинда яна қийин олти ой бор. Бутун жамоа қаттиқ меҳнат қилди. Тайёргарликнинг натижаси энди ғалабалар сифатига келади деган умиддаман.
Июнь ойида биз кераксиз жойда кўп очколар йўқотдик ва шу сабабли мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз ўзгариб қолди. Пастга тушиб кетдик, лекин жадвал зич ва барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Ҳар доим кейинги учрашув ҳақида ўйлаб боришимиз керак" - дея фикр билдирди Гиорги Папава.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар