Германияда коронавирусни юқтирган илк профессионал футболчи аниқланди
11 мар 2020 19:25
Янгиликлар
Германияда коронавирусни юқтирган илк профессионал футболчи аниқланди
Бундеслига 2 иштирокчиси бўлган “Ганновер 96” марказий ҳимоячиси Тимо Хьюберс коронавирусни юқтириб олди.
У топширган тест натижалари ижобий натижани кўрсатган.
“Тахминларга кўра, Хьюберс шанба оқшомида Хильдесхаймдаги тадбирда уни юқтириб олган. 23 ёшли футболчида юқумли касаллик аниқланганидан буён у жамоадошлари билан алоқа қилмаган, шу сабаб улар бу вирусни юқтириб олган деб тахмин қилиб бўлмайди. Шунга қарамай, биз бунга маъсулият билан ёндашиб, эҳтиёткорликни сақлаган ҳолда клуб таркиби, мураббийлар штаби ва ишчиларни тестдан ўтказамиз”, деб ёзган “Ганновер 96” ўз баёнотида.
Ҳозирда, Тимо Хьюберс уй карантинига жойлаштирилган. Германияда коронавирус билан боғлиқ 1300 ҳолат аниқлангани айтилмоқда.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар