

Каталония клуби вакили Антуан Гризманни кузатиш учун ўйинга ташриф буюрди.
Бироқ 26 ёшли футболчи захирада қолди. Франция терма жамоаси ҳужумида илк дақиқалардан Мбаппе, Ляказетт ва Марсьяль ўйнашди. Гризманн фақат 76-дақиқада Ляказетт ўрнига тушди.
Олдинроқ «Барселона» ёзда «Атлетико»га Гризманн учун 100 миллион евро беришга тайёрлиги ҳақида маълумот чиққанди.




