"Барселона" директори: "Биз ҳозирча Верратти трансфери борасида ПСЖ билан келишиб олганимиз йўқ"

Aslanov Jasurbek
15 июл 2017, 13:45
"Барселона" спорт директори Роберт Фернандес ПСЖ билан ярим ҳимоячи Марко Верратти трансфери борасида ҳозирча келиша олмаганини айтди.

"Айни дамда Верраттининг ПСЖ билан шартномаси бор ва бошқа ҳеч нарса дея олмайман - вазият шундай. Агар шартномаси бор футболчи билан бирор воқеа юз беришини истасангиз, аввалига унинг клуби билан келишиб олиш лозим. Бизда эса келишув йўқ" - дейди Фернандес.

Олдинроқ, ПСЖ раҳбарияти вакили "Барселона" Верратти учун бекорга вақт сарфлаётганини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal