Гамшик: "Наполи" мавсумни иккинчи ўринда якунламоқчи ва жамоа буни уддалаш учун қўлидан келган барча ишни қилади"
06 апр 2017 16:10
Янгиликлар
Гамшик: "Наполи" мавсумни иккинчи ўринда якунламоқчи ва жамоа буни уддалаш учун қўлидан келган барча ишни қилади"
"Наполи" ярим ҳимоячиси Марек Гамшик ўз сайти орқали жамоа Италия Кубогидан чиқиб кетиши борасида фикр билдирди.
Неаполликлар жавоб учрашувида "Ювентус"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди, аммо кейинги босқичга чиқа олишгани йўқ.
"Хафамиз. Жамоа якшанба куни чемпионатда ва энди кубок баҳсида яхши натижа қайд этди. Лигада фақат 1 очко олдик, кубокда ғалаба қозондик, аммо хурсанд бўлиш учун сабаб йўқ.
Якшанба куни бизни чемпионатда "Лацио"га қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Мақсадимиз - Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун Италия чемпионатини иккинчи ўринда якунлаш. Бунинг учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз ва охиригача курашамиз" - дейди Гамшик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар