Расман: Гамшик фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттиради

Eldor Akmurzayev
8 июн 2021, 21:50
Словакиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Марек Гамшик фаолиятини “Трабзонспор”да давом эттиради.

У турк клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади.

33 ёшли Гамшик мартда “Гётеборг” билан 30 августгача шартнома имзолаб, жамоа либосида 6 та ўйин ўтказиб, битта гол уришга эришди.

Марек “Слован”, “Брешия”, “Наполи” ва “Далянь Профешнл” каби жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Trabzonspor