Футзал. Бугун Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги навбатдаги ўйин ўтказилади

Eldor Akmurzayev
30 мар 2022, 08:15
Кеча, 29 март куни ўтказилган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон 4:2 ҳисобида Қирғиз Республикаси футзалчиларини мағлуб этганди.

Бугун эса терма жамоалар ўртасида навбатдаги ўйин бўлиб ўтади ва бўлажак тўқнашув “Юнусобод” спорт мажмуасида 13:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, бу Осиё Кубоги саралаши олдидан сўнгги йиғин бўлади. Квалификация раунди учрашувлари 10-12 апрель кунлари Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›