UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Паудо Дибала жорий мавсумдаги саккизинчи жароҳатини олди  1 19:15Корея К2-лигаси. "Сеонгнам" сафарда камбэк қайд этди, Икром Алибоев эса...  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" — "Андижон" 0:1 (Матнли трансляция)  9 19:00ҚПЛ. Йўлдошев ва "Қайрат" "Женис" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:51Суперлига. "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)  20 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 18:18"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 17:44Неймар "Ал Ҳилол"нинг чемпионлигидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  9 17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  14 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  9 16:34"Хольштайн" ўз тарихида илк бор Бундеслигада иштирок этади  8 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  4 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  12

Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Осиё кубоги 3-ўрин учун Тожикистон (3:3, пенальтилар серияси — 2:3)га қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйиннинг бориши жуда ўзгарувчан бўлди. 2:0 ҳисобида олдинда бораётган вақтимизда, 3-голни уришимиз ва ўйин тақдирини ҳал қилишимиз керак эди. Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик ва Тожикистон ҳатто ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Бироқ пенальтилар сериясида адолат тантана қилди ва биз бугун ғалабага ҳақлироқ эдик.

Осиё кубогида ғолиб бўлиш учун етишмаган жиҳат ҳақида

— Жаҳон чемпионати олдидан кўп жиҳатларимизни яхшилашимиз ва янада кўпроқ меҳнат қилишимиз керак. Баъзида тактик тайёргарликдан кўра руҳий тайёргарлик муҳимроқ бўлади. Чунки Эронга қарши баҳсда айнан шу омил бизга панд берди. Йигитлар маълум вақт концентрацияни йўқотишди. Барчага бирдек муносабатни сақлаб қолишимиз керак. Бу ғалаба учун энг муҳим элементлардан бири.



Тожикистон терма жамоаси ва бугунги баҳс ҳақида

— Тожикистон терма жамоаси ушбу турнирга жуда яхши тайёрланган ва ўйин жиҳатдан анча ўсишга эришган. Айниқса гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, чорак финалга йўл олганидан сўнг, руҳий томондан ҳам ўсган. Улар ҳеч қачон таслим бўлишмайди, охиригача жанг қилишади ва жуда рақобатбардош жамоа. Мотивациямиз бўлмагани сабабли назоратни йўқотдик, айрим вазиятларда футзалчиларимиз хатоларга йўл қўйишди. Аввалги учрашувлардаги ғалабаларимиз ва бугунги ютуғимиз ўртасида жуда катта фарқ бор.

Мураббий жамоада нималарни ўзгартиргани ҳақида

— Жамоага келганимдан сўнг бир қанча тактик ўзгаришлар қилдим. Жамоага янги схемаларни киритдим, лекин мен учун энг муҳими, жамоамиз турли вазиятларга қандай муносабатда бўлишлари, ўйинни назорат қилишларида. Ўйлайманки, бу биз яхшилашимиз керак бўлган энг катта муаммо, чунки ўйинни назорат қилиш учун умуман хатоларга йўл қўймаслик лозим.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

+5   
28 апр 16:51:45
Isroiljonn Kasimov
Ўзбекистон ун энг муносиб мураббий -Венансио!!!Мураббий имзоси яққол кўринди,деб ўйлайман. Бизда характер пайдо бўлди,ким сезди?!
+2   
28 апр 18:49:32
I love Kokand
Жахон чемпионати да ўзизи кўрсатинг АМАКИ. Йигитларга раҳмат биз Эронга ЮТҚАЗМАДИК шунчаки улар финалга биз учинчи ўринга йўл олдик
   
28 апр 22:42:53
Улугбек
Натижа ёмон эмас, ўйин хам ажойиб. ЖЧда яхши натижа қилишади Иншааллох
   
28 апр 21:19:16
Ilhomjon Tursunov
Venansio Lopezni qilgan eng yaxshi ishi eski bo‘rilarni yo‘qotib yangi yosh avlodni obkirgani. O‘zim uchun Axmetjanov va Jo‘rayevni eng yaxshilari bo‘ldi
   
28 апр 19:18:48
Tolqinjon Aliyev
БУТУН МУХЛИСЛАР НОМИДАН СИЗЛАРГА УЗБЕКИСТОН ШОНИ УЧУН ОХИРИГАЧА ЗУР УЙИН УТКАЗДИЛАРИНГ, МУРАББИЙЛАРГА ,ХИЗМАТ КУРСАТУВЧИ ХОДИМЛАРГА ВА ФУТЗАЛЧИЛАРИМИЗГА ЧИН ДИЛДАН КАТТА РАХМАТЛАР АЙТАМИЗ .КЕЙИНГИ УЙИНЛАРГА ХАМ ОМАД ВА ЗАФАРЛАР ЁР БУЛСИН ИНША ОЛЛОХ.
   
28 апр 19:18:23
Tolqinjon Aliyev
БУТУН МУХЛИСЛАР НОМИДАН СИЗЛАРГА УЗБЕКИСТОН ШОНИ УЧУН ОХИРИГАЧА ЗУР УЙИН УТКАЗДИЛАРИНГ, МУРАББИЙЛАРГА ,ХИЗМАТ КУРСАТУВЧИ ХОДИМЛАРГА ВА ФУТЗАЛЧИЛАРИМИЗГА ЧИН ДИЛДАН КАТТА РАХМАТЛАР АЙТАМИЗ .КЕЙИНГИ УЙИНЛАРГА ХАМ ОМАД ВА ЗАФАРЛАР ЁР БУЛСИН ИНША ОЛЛОХ.
   
28 апр 19:01:34
Isroiljonn Kasimov
Азим Исмаилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эрондак,ами....
Ха,барибир,чет эллик мураббийлар малакаси жуда кучли бўлар экан,айниқса,футзалда буни англаш осон экан. Бу Лопез деганларининг автобиографиясини ўқидим,ўта ақлли ва кучли мураббий,хозирги футболдаги Гвардиолага ўхшаш мураббий экан,тажриба ўта катта,бу мураббий бн нимагадир эришса бўлади. ЭНГ асосийси,таниш билишчилик йўқолди,деб ўйладим мен. Осиё кубоги кўрсатдики,термамизда яхшигина ЯНГИ авлод етишмоқ да,бунда айнан Лопезнинг хизмати бор
   
28 апр 18:22:42
Азим Исмаилов
Isroiljonn Kasimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзбекистон ун энг муносиб мураббий -Венансио!!!Мураббий имзоси яққол кўринди,деб ўйлайман. Бизда характер пайдо бўлди,ким сезди?!
Эрондак,ами....
-1   
28 апр 18:31:55
rustam
Тренер прекрасный! Вот кто занимался комплектованием команды того выгнать надо! Ряд игроков вообще не соответствуют требованию участника кубка Азии. Скажу и назову пока двух игроков это № 5 Джураев и №11 Ахмедзянов
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика