

Ўзбекистонлик футболчи ҳаракат қилаётган "Брентфорд B" жамоаси ўртоқлик ўйинида "Борнмут U21" жамоасига қарши майдонга чиқди. Биринчи бўлимни 1:2 ҳисобида бой берган "Брентфорд B" иккинчи таймда ўйинга қайтиб бешта гол урди. Иккинчи таймда майдонга тушган Муҳаммадали Ўринбоев 66-дақиқада ҳисобни 2:2 кўринишга олиб келди. Шундан сўнг, "Брентфорд B" рақибига умуман имконият қолдирмади.
"Брентфорд B" - "Борнмут U21" 6:2
Гол: Ўринбоев 66'




