

Мадрид клубида Крооснинг келажаги борасида оптимизм бор. "Реал" немис футболчисининг жорий мавсум якунланиши билан меҳнат келишувини узайтиришига ишонади. Қайд этилишича, Кроос ўзини "қаймоқранглилар"нинг муҳим бўлаги сифатида ҳис қилмоқда.
Немис футболчиси 2014 йилдан бери Мадрид клубида ўйнайди. У бу вақт давомида барча мусобақаларда 461та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ва 97та ассист қайд этган.



