UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  0 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  4 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  1 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  3 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  6 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  2 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  4 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  9 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2

ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими? Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?

12 май куни Суперлига 12-тури доирасида "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор" жамоалари тўқнаш келишади

Ўзаро ўйинлар тарихи

Жиззах ва Наманганнинг асосий жамоалари миллий чемпионатида шу кунгача ўзаро 56 маротаба тўқнаш келишган. 22 учрашувда "Сўғдиёна" ғалаба қозонган бўлса, 26та баҳс якунидан сўнг "Навбаҳор" ғалабани тантана қилган ва 8та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Жамоалар тарихидаги илк тўқнашуви 1992 йил 20 апрель куни ўтказилган. "Сўғдиёна" мезбонлик қилган дастлабки учрашувда, мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. "Навбаҳор"нинг рақиб устидан қозонган илк ғалабаси эса 1992 йил октябрь ойига тўғри келади. "Навбаҳор" 3:1 ҳисобини қайд этган. Ўзаро тўқнашувларда "Сўғдиёна" 64та гол урган бўлса, наманганликлар рақиб дарвозасига 93 марта ишғол этган. Ўзаро қарама-қаршиликда "Сўғдиёна"нинг энг йирик ғалабаси 3:1, "Навбаҳор"нинг энг йирик ғалабаси 7:0 кўринишида қайд этилган.


Ўтган мавсумда жамоалар икки маротаба тўқнаш келишди. Апрель ойининг биринчи кунида ўтказилган баҳсда Самвел Бабаян шогирдлари 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қайд этишган. "Марказий" стадионида ўтказилган учрашувда Остон Урунов, Шаҳбоз Жўрабеков ва Милош Миловичлар ўз исмини таблога йўздириб қўйган эди. Августда бўлиб ўтган иккинчи давра баҳсида эса Бошкович жамоаси биринчи даврадаги мағлубия аламини олган ва 2:1 ҳисобида рақибни мағлубиятга учратган эди. Қизиқарли кечган учрашувда Самандаржон Мавлонқулов ва Люпче Дориевнинг голлари жиззахликлар ғалабасини таъминлаган ва "Навбаҳор"ни чемпионлик пойгасидаги имкониятларини камайтириб юборганди.


Сўнги ўйин

17-тур

"Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 2:1 

Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:30

Гол: Самандаржон Мавлонқулов (Ширинбой Абдуллаев) 16', Люпчо Дориев (Санжар Шоаҳмедов) 81' – Остон Ўрунов 67'

Бош ҳакам: Фарруҳ Янсупов

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов

Захира ҳаками: Илья Ильев

VAR: Акобирхўжа Шукуриллаев

AVAR: Александр Сидоров

Назоратчи: Маъсур Саидқосимов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Абдуллоҳ Омоналиев, 6.Алишер Салимов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 14.Люпчо Дориев, 15.Тарик Исич, 22.Санжар Шоаҳмедов (2.Жасурбек Ёқубов, 90+2), 28.Станислав Андреев ( 80.Самандар Синдаров, 60), 30.Оллоберган Каримов (18.Миржалол Абдумуталов, 60), 88.Самандаржон Мавлонқулов, 93.Марко Колакович (c).

Захира: 13.Шоҳруҳ Исоқов, 4.Элёр Орифов, 11.Жасур Ҳасанов, 12.Хислат Халилов, 21.Шоҳруҳжон Мухсинов, 90.Улуғбек Кенжаев.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов (с), 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов (91.Тома Табатадзе, 28), 21.Темирхўжа Абдухолиқов (8.Жасур Яхшибоев, 57), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 27.Шаҳбоз Жўрабеков (24.Даврон Ҳошимов, 28), 77.Асадбек Собиржонов (7.Остон Ўрунов, 57).

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 4.Азим Аҳмедов, 13.Филип Иванович, 20.Музаффар Мўминов, 31.Лука Чермель.

Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев (59), Люпчо Дориев (81), Остон Ўрунов (87).

Четлатиш: Люпче Дориев (87)

Эътиборингизга, жамоаларининг ўзаро сўнги бешта учрашувини ҳавола қиламиз

26.08.2023

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:1

01.04.2023

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 3:0

10.09.2022

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 0:0

26.04.2022

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 1:2

08.08.2021

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 1:0


Жорий мавсумдаги натижалар

Жиззах жамоа жорий мавсумни мағлубият билан бошлади, аммо кейинги турларда вазиятни ўнглаб олинди ва ҳозир "Сўғдиёна". Биринчи турда "Нефтчи"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Кейинги тўқнашувларда эса "Металлург" (0:0) ва "Олимпик" (2:2) жамоалари билан дуранг қайд этилди. Тўртинчи турни сафарда ўтказган "бўрилар", амалдаги чемпион "Пахтакор" 3:2 ҳисобида таслим этишди. Сўнги икки учрашувда эса Бошкович жамоаси бир ҳил 1:0 ҳисобида "Қизилқум" ва "Андижон"ни ютди. Шу тариқа, "Сўғдиёна" 6та учрашувда 3та ғалаба, 2та дуранг ва 1та мағлубият қайд этди. Жиззахликлар 11 очко билан мусобақа жадвалининг учинчи поғонасини эгаллаб турибди.


"Навбаҳор" эса одатдагидек чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири. "Лочинлар" Суперлигани "Динамо"га қарши 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади, аммо кейинги учта баҳсда дуранг қайд этишди. Дастлаб ОКМК (1:1) кейин "Бунёдкор" (2:2) ва "Сурхон" (2:2) жамоаларига қарши қимматли очколар йўқотилди. Сўнги тўқнашувда эса, "Локомотив" йирик 4:0 ҳисобида таслим этилди. Наманган жамоаси жорий мавсум 5та учрашувда иштирок этиб 3та дуранг ва 2та ғалаба қайд этди. Самвел Бабаян жамоаси 9 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг олтинчи ўрнини банд этган.



Ўзбекистон кубогидаги иштирок

"Сўғдиёна" Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида "Пахтакор", "Қўқон-1912" ва "Жиззах" клублари билан кейинги босқич йўлланмаси учун курашди. "Қўқон-1912"ни 2:0, "Жиззах"ни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этган Бошкович шогидлари плей-офф босқичини деярли ҳал этиб бўлишганди. Шунга қарамай, сўнги турдаги баҳсда сафарда "Пахтакор" 3:2 ҳисобида мағлуб этилди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида ўз жамоаси намойиш этган ўйинидан қониқиш ҳосил этмаганини гапирган Иван Бошкович жамоаси гуруҳ босқичида барча рақибларини мағлуб этди ва юз фоизлик натижа билан гуруҳда пешқадам бўлди.

"Лочин"лар Ўзбекистон кубогида "ўлим" гуруҳидан жой олишди. "H" гуруҳида амалдаги кубок соҳиби "Насаф", "Андижон" ва Самарқанднинг "Динамо" каби жамоалар билан плей-офф йўлланмаси учун курашди. Биринчи турда кубок соҳиби "Насаф" сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этилди. Иккинчи турда "Андижон"ни ўз ўйида қабул қилган Бабаян жамоаси, якунда 2:1 натижасини қайд этишди. Гуруҳдаги сўнги учрашувда "Динамо" билан муроса кўчаси танланди, якуний натижа 1:1. "Навбаҳор" гуруҳда 2та ғалаба ва 1та дуранг қайд этди ва 7 очко билан биринчи ўринни эгаллади.


Бошкович жамоалари "Навбаҳор" учун ноқулай рақиб

Икки жамоа бош мураббийлари Иван Бошкович ва Самвел Бабаян шу кунга қадар ўзаро икки маротаба тўқнаш келишган. Аввалги иккита ўзаро учрашувда черногориялик мутахассис ғалаба қозониб, Навбаҳорнинг чемпионлик пойгасидан чиқишига сабаб бўлган эди. 2022 йилги мавсумнинг 20-турида ўша вақти "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида ишлаган Бошкович Самвел Бабаяннинг "Навбаҳор"ига қарши майдонга чиқади. "Навбаҳор" чемпионлик пойгасида иштирок этаётгани туфайли ушбу учрашувдаги ғалаба жуда муҳим эди, аммо Усмонали Исмоналиев ва Жасур Ҳакимовнинг голлари "Бунёдкор"нинг 2:1 ҳисобида ғалабасини таъминлайди. Ўтган мавсум иккинчи даврада, Бошкович яна бир маротаба "Навбаҳор"ни мағлуб этди, аммо черногориялик мутахассис энди "Сўғдиёна" бош мураббийи сифатида ишлаётган эди. Самандаржон Мавлонқулов ва Люпче Дориевнинг голлари 2:1 натижасидаги ғалабани қайд этади.


Эксперт фикри

7-тур эксперти, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Жаъфар Ирисметов "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувида жамоаларнинг имкониятини қуйидагича баҳолади:

- Жиззах жамоаси мавсумни яхши бошламади. Кейинчалик ўзини тиклаб олди ва барқарорликка эришди. Аммо бу баҳсда "Навбаҳор" кичик ҳисобда ғалаба қозонишини тахмин қиламан. "Лочинлар" чемпионлик учун асосий даъвогар ҳисобланади. "Навбаҳор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонса керак.


Муаллиф тахмини

"Сўғдиёна" ва "Навбаҳор" жамоалари жорий мавсумда кўп дуранг қайд этишмоқда. Чемпионликни мақсад қилган наманганликларга эса бир очко етарлича эмас. Бироқ, Бошкович жамоаси ҳам "чақилмас ёнғоқ"дек ва улар бугун ўз ўйида ўйнашади. Бугунги учрашувда дуранг натижа қайд этилишини тахмин қиламан.


Сўғдиёна — Навбаҳор

12 май, 19:00

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер УсмоновСанжар Шоюсупов

Захира ҳаками: Даулетбай Аманбаев

ВАР: Акобирхўжа Шукуруллаев

АВАР: Элнур Дониёров

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Абдулвосит Бектемиров таййёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+6   
12 май 18:11:06
Olg'a
Olg'a Navbahor
+3   
12 май 18:06:07
Alisher
Khaydarov Khaydarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ANJANLILA KELDI DEGAN VIDEONI KOʻRIB KO'TI KUYYATGANLAR NIMA GAP ))) SENLAR BIROR JOYGA SHUNAQA QILIB BORISHGANMISAN (NEFTCHI MUXLISLARIGA TEGISHLIMAS ULARNI JUDA HURMAT QILAMIZ) GAP EGASINI TOPADI OʻZI)))
Qoʻrqma! Bugungi magʻlubiyatdan soʻng oʻz joylaringga qaytasan)) koʻrmaganni koʻrgani qursin))
+3   
12 май 17:58:52
Alisher
Kuchlisi yutsin! Taxminim soʻgʻdiyona 0-2 navbahor
+2   
12 май 18:13:54
G‘alaba
Bu safar Navbahor g'alaba qozonishiga ishonamiz.
+1   
12 май 18:20:27
M-citi✓As Milan
Navbahorga omad jizzaxdan galaba bn qaytsin davay vodiy
+1   
12 май 18:15:03
Navbahor 1996 yil chempion
Навбахорга омад
+1   
12 май 18:14:48
Navbahor 1996 yil chempion
Омад
+1   
12 май 18:12:05
Liverpul Navbahor
Tarkiblar qani?
+1   
12 май 18:04:16
Otabek Uzoqov
Olgʻa Soʻgʻdiyona Gʻalaba yor boʻlsin'!!!!
+1   
12 май 17:39:24
jizzax_so'g'diyona
Olga Jizzax, faqat galaba yor bulsin.
   
12 май 18:47:18
Aziz
Бабаян ҳали бирор марта Жиззахда ғалаба қозонмаган ва Жиззахда чим ўпмаган экан. Сўғдиёна ва Навбахор, Андижон ва Нефтчи бугун иккита марказий ўйин бўларкан. Шахсий фикрим очко қадри баланд бўлгани учун Жиззахда ёпиқ ўйин кўрсак керак. Нефтчи ва Андижонда Нефтчи фаворит
   
12 май 18:35:25
Ахмад Назаров
Khaydarov Khaydarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ANJANLILA KELDI DEGAN VIDEONI KOʻRIB KO'TI KUYYATGANLAR NIMA GAP ))) SENLAR BIROR JOYGA SHUNAQA QILIB BORISHGANMISAN (NEFTCHI MUXLISLARIGA TEGISHLIMAS ULARNI JUDA HURMAT QILAMIZ) GAP EGASINI TOPADI OʻZI)))
Навбахорга тош отмасдан ёзавер. Навбахорни мухлисларини сингари мухлис йўқ (насафдан) ташқари
   
12 май 17:56:15
Абдугаффор . N
Юта олса керак деб уйлиман
-4   
12 май 17:58:54
Khaydarov Khaydarov
ANJANLILA KELDI DEGAN VIDEONI KOʻRIB KO'TI KUYYATGANLAR NIMA GAP ))) SENLAR BIROR JOYGA SHUNAQA QILIB BORISHGANMISAN (NEFTCHI MUXLISLARIGA TEGISHLIMAS ULARNI JUDA HURMAT QILAMIZ) GAP EGASINI TOPADI OʻZI)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика