UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30АПЛ. Чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" йирик ғалабага эришди (+жадвал)  9 18:02"Металлург" - "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди  0 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  4 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  2 17:09ФИНАЛ. Дастлабки баҳсда "Йокогама" иродали ғалабага эришди  19 16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  8 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  5 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  5 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  6 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  14 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  8

Футзал. Абдулла Бўриев: "Акбар Усмонов Ўзбекистондаги тўпурарлик маҳоратини Осиё чемпионатида ҳам кўрсатишини истайман" Янгиликлар

Футзал. Абдулла Бўриев: "Акбар Усмонов Ўзбекистондаги тўпурарлик маҳоратини Осиё чемпионатида ҳам кўрсатишини истайман"

Эртадан бошлаб Қувайт мамлакатида футзал бўйича Осиё чемпионати старт олади.


Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Баҳрайн, Тожикистон, Туркманистон билан куч синашади. Афтидан ҳамюртларимиз ўрин олган квартетдаги рақибларимиз даража жиҳатдан пастроқдек. Бу борада таниқлик собиқ футзалчи Абдулла Бўриев мусобақа старти олдидан вакилларимизнинг имкониятлари, турнир фаворитлари ҳақида фикрлари билан бўлишди. 



Футзал бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида нималарни биламиз?


- Футзалчиларимиздан халқаро мусобақаларда доим яхши натижа кутганмиз. Бу Осиё чемпионатида ҳам аввалгиларидан кам бўлмаган натижа кўрсатишларига ишонамиз. Шахсан ўзим камида финалгача етиб боришимизни ўйламоқдаман. Албатта медаль билан қайтишларини тилаб қоламиз. 



- Гуруҳдаги рақибларимизни биздан анча паст, демаган бўлардим. Улар ҳам муносиб тайёргарлик кўриб келишгани аниқ. Осон бўлмайди. Бироқ йигитлар буни уддалашади. Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқамиз, деган умиддаман. 

- Осиё чемпионати ғолиблиги учун фаворитлар ўзгармаса керак. Эрон, Япония, Таиланд ва Ўзбекистонда имконият катта. Шунингдек, Вьетнам ҳам бор. 



- Футзалчиларимизга келсак, хурсанд қиладигани жароҳатларсиз етиб боришди. Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов, Акбар Усмоновдан кўп нарса кутяпман. Уларнинг орасида Акбар шундай мусобақаларда ўзини кўрсатишга қийналмоқда. Тўпурарлик маҳоратини Ўзбекистон чемпионатида кўрсатмоқда. Эндиликда Осиё чемпионатида ҳам буни кўрсатишини хоҳлайман. Мураббийлар штабига, футзалчиларга омад тилаб қоламан. Юзлигиси ёруғ бўлиб, юртимиз байроғини баланд кўтариб олтин медаллар билан қайтишларини тилайман


Акбар Усмонов: "Гуруҳдошларимизнинг бирортасини кучсиз демаган бўлардим"

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика