Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди
11 май 16:10
Янгиликлар
Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди
Франция президенти Эммануэль Макрон Килиан Мбаппе борасида "Реал"га мурожаат билан чиқди.
Макрон "Қироллик клуби" 25 ёшли футболчига Парижда ўтадиган Олимпиадада иштирок этишига рухсат беришига умид қиляпти.
"Реал" Килианга Олимпиада Франция терма жамоаси сафида иштирок этишга рухсат беради деб ўйлайман" - дейди Макрон.
Олдинроқ Мбаппе ПСЖдан кетишини айтган эди.
Фикрлар