UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  2 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  0 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  7 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  5 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1

“Футбол шарҳи” кўрсатуви Наманганда Янгиликлар

“Футбол шарҳи” кўрсатуви Наманганда

“Спорт” телеканалида ҳар ҳафтанинг душанба кунида эфирга узатиладиган “Футбол шарҳи” кўрсатувининг навбатдаги сони Наманган футболига бағишланади.
Ушбу кўрсатув ижодкорлари айни пайтда Наманган шаҳрида меҳмон бўлиб туришибди. Зафар Имомхўжаев бошчилигидаги ижодий гуруҳ аъзолари сафар давомида Наманган вилояти телерадиокомпанияси ижодкорлари билан ҳамкорликда навбатдаги кўрсатув учун лавҳалар тайёрлашмоқда.

Хусусан кеча ижодкорлар яқиндагина фойдаланишга топширилган “Навбаҳор” ўйингоҳида бўлишди. “Футбол шарҳи Наманганда” деб номланган кўрсатувда Наманган вилоят ҳокимлиги спорт ва маданият ишлари бошқармаси бошлиғи, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Расулжон Низамбаев билан суҳбат уюштирилди.

Суҳбат чоғида, вилоят спорти, яқинда якунига етган “Баркамол авлод-2014” спорт мусобақаси ҳамда “Навбаҳор” футбол клубига оид мавзулар кўтарилди. Шу билан биргаликда, Зафар Имомхўжаев “Навбаҳор” футбол клуби ижрочи директори Ғанишер Исмоиловдан ҳам кичик интервью олди.

Ушбу кўрсатув “Спорт” телеканали орқали яқин кунлар ичида мамлакатимиз мухлислари ҳукмига ҳавола этилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика