

“Викинглар” эса Жаҳон чемпионатидаги юришини давом эттирадиган бўлди. Сайтимиз фотографи Жаҳонгир Файзуллаев мазкур жамоалар ўртасидаги қарама-қаршиликни тарихга ажойиб суратлар билан мухрлади.

Бразилия терма жамоаси охирги маротаба 2002 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан эди. Шундан буён “пентакампеонлар” мундиал соврини соғинчи билан яшамоқда. Бу соғиннч яна 4 йилга чўзиладиган бўлди.

Норвегия терма жамоаси мазкур бутун жаҳон турнирида ўзининг ҳамжиҳатлиги, бирдамлиги ва бир жамоа эканлиги билан бошқа терма жамоалардан ажралиб турибди. Уларнинг мадҳия айтаётганида ҳам ўзгача маъно бордек.

“MetLife” стадионинг юқоридан кўриниши. Шу куни майдонда икки жамоа мухлислари ҳам кўпчиликни ташкил қилди.

“Викинглар” ўз суюклиларини анъанавий тарзда олқишлаб туришди. Хаттоки, Норвегиядаги мухлислар, болалар, футбол оммаси уларнинг нишонлаш услубига атаб роликлар чиқаришди.

2010 йил Бразилия терма жамоасида дебют қилган Неймар шу тариқа миллий жамоадаги фаолиятига якун ясади. У Бразилия билан Конфедарциялар Кубоги, Америка Кубогида зафар қучди.

Норвегия охирги маротаба Жаҳон чемпионатида 1998 йил иштирок этган ва 1/8 финалга қадар етиб борган эди. Уларнинг фарзандлари эса орадан 28 йил ўтиб оталарининг натижаларини такрорлади.

Эрьян Нюланн охирги йилларда “Лейпциг”, “Севилья” жамоалари шарафини ҳимоя қилди. У мундиалда ҳам жамоасининг ғалабаларига ҳисса қўшмоқда.

Ҳа, бу мундиал италиялик мураббийлар учун омадсиз якунланди. Монтелла ва Каннаваро бошқараётган жамоалар гуруҳда қолиб кетди. Карло отанинг Бразилияси ҳам ўз мақсадига эриша олгани йўқ.

Тарихда жуда кўп Бразилия терма жамоасини кўрганмиз. Лекин бу терма жамоа аввалгиларидан бутунлай фарқ қилар эди.

Норвегия терма жамоасининг олдиндаги рақиби Англия. Улар ингилизлар тўсиғидан ўта оладими?
Ҳомийларимиз: CAU, “InfinBank”, “AKFA”, “Ucell”, “TT LLC”, “Black Cofee”, “OfoTour”



