

"Мен "Реал" ҳамда "Барселона"нинг ажойиб ўйинчилари борлигини биламан, аммо "Атлетико"да ҳам бундай футболчилар бор. Улар жуда яхши ўйинчилар билан шартнома имзолашди. Мисол учун Жоау Феликсни айтсам бўлади, Диего Коста эса тажрибали ва жуда иқтидорли футболчи.
Улар жамоани янгиладилар ва ажойиб мавсумолди йиғини ташкил этишди. Энди кўрамиз, улар ушбу мавсумда нималар қила олишини. Аммо, улар ҳозирча шунчаки ажойиб кўринишмоқда.
"Атлетико" доим совринлар учун курашган. "Реал" ва "Барселона" тарихини яратган футболчилар ҳам қаришмоқда. Бу эса "Атлетико"га устунликни тақдим этиши мумкин, - дейди Форлан.




