UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  0 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  4 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  7 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  2 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  9 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  2 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  15 07:38Суперлига. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтади  2 06:20Суперлига. "Насаф" "Хоразм"ни енголмади, "Бунёдкор" эса дарвозабоннинг қўпол хатоси сабабли ютқазди  7

FIFA.com: Пенальтилар ёмғири ва Ўзбекистон чорак финалда Янгиликлар

FIFA.com: Пенальтилар ёмғири ва Ўзбекистон чорак финалда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида учта пенальти ва иккита қизил карточка берилган Грецияга қарши кечган драматик ўйинда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Бир соатча тенг кечган учрашувда Димитриос Коурмпелис учрашувдаги иккинчи пенальтини ўз дарвозаси олдида юзага келтириб қизил карточка олиб майдонни тарк этгач, устунлик Ўрта Осиёликлар томонига ўтди.

Ўйин шу тарзда кечишини учрашув бошидаги томонларнинг эхтиёткор ўйинларига қараб айтиш қийин эди. Аммо 27 дақиқада Ўзбекистон ажойиб тарзда ҳисобни очгач ўйин жонланди. Жамоа сардори Владимир Козак чап қанотда яхши харакат қилиб, Аббосбек Махсталиевга ажойиб диагонал узатмани амалга оширди, у эса тўпни тўхтатмай туриб ўнг оёғида дарвозага йўллади, ва дарвоза тўсининг ички қисмига теккан тўп дарвоза тўридан жой олди. 

Аммо Греция ҳам бунга жавоб беришга харакат қилди. Ионнис Гианниотаснинг жарима майдончаси бурчагидан айланма тарзда йўллаган жарима зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди. Ўзбек ҳимоячиларининг Димитриос Диамантакос ҳамда Иоаннис Гианниотасга нисбатан қўпол харакатлари тоза пенальтига олиб келди. Жамоа сардори Константинос Стафилидис маъсулиятни ўз бўйнига олиб тўпга яқинлашди, ҳамда дарвозанинг юқори чап қисмига тўпни йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Кейинги дақиқаларда Греция яхшироқ ўйин намойиш этаётган эди, аммо 62 дақиқада Димитриос Корпелис жарима майдончасида рақибни ушлаб қолганлиги учун иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилгач ҳамда жамоаси дарвозаси томон пенальти белгилангач, ўйин тизгини Ўзбекистон томонига ўтди. Пенальтини Игорь Сергеев аниқ амалга оширди. У ишончли тарздаги аниқ зарбаси билан дарвозабон ва тўпни дарвозанинг турли бурчакларига йўллади.

Шундан сўнг Греция яна ўзларига ўзлари муаммо келтиришди. Димитриос Константинидис Забихилло Ўринбоевга нисбатан қўпол ўйнаб учрашувдаги учинчи пенальтига сабабчи бўлди. Бу сафар Сергеев пенальти тепишни Сардор Рахмоновга қолдирди, у эса ўз ўрнида дарвозабон ташланишини бироз кутди ҳамда тўпни юқори ўнг бурчакка аниқ йўллади.

Аммо можаролар шу билан ниҳоясига етмади. Бобурбек Юлдошев ҳам ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди ва жамоаларни сон жиҳатидан тенглаштирди. Аммо Греклар бундан фойдалана олишмади ва Ўзбекистон чорак финалга йўл олди.


Қобилжон Бабаев таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика