UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Алишер Салимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйин бўлди. Тўғри, биринчи бўлиб дарвозамиздан тўп олиб чиқдик, шунга қарамай, бўшашмадик, ғалабага ишонгандик. Тошкентга 3 очко илинжида ташриф буюргандик ва уддаладик.

Ўтказиб юборилган голда менинг ҳам айбим бор. Майдонда ҳаракат қилган футболчида хато учраши табиий ҳол. Шундай пайтда руҳий тушкунликка тушиб қолмаслиги керак. Жамоадошларимга раҳмат, улар голдан кейин далда бериб туришди. Уларнинг ёрдами билан руҳий босимни енгиб ўтдим. 

Бу йилги жамоамиз кучли футболчилардан ташкил топган. Мақсадимиз – камида кучли бешликка кириш. Олдинда қийин ўйинлар кутиб турибди, бироқ рақибга қараб ўтирмаган ҳолда ҳар ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Хоҳ ОКМК бўлсин, ҳоҳ "Насаф", уч очко учун ҳаракат қиламиз", деди 25 ёшли футболчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика