

Колумбиялик ҳужумчи Радамель Фалькао яқин вақтларда "Галатасарой" футболчисига айланади. Бу ҳақда турк клуби твиттери маълумот берди.
33 ёшли форвард 2013 йилда "Атлетико"дан 43 миллион евро эвазига "Монако"га ўтганди. Ушбу вақт давомида у "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" каби клублар ижарада ўйнади.
Ўтган мавсумда у "Монако" таркибида 39 ўйинда қатнашиб, 16 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.



