UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Арне Слот: "Бундай ўйинда 4 дақиқа қўшиб бериш камлик қилади"  2 01:50БУНДЕСЛИГА. "Леверкузен"да қийин ғалаба, "Дортмунд" эса Берлинда зафар қучди  0 00:34АПЛ. «БОРНМУТ»ДАН СЕНСАЦИЯ! «Ливерпуль» 90+5-дақиқада мағлубиятга учради  8 23:58Гвардиола ҳакамлардан норози: "Говард Уэбб, эртага чиқ ва нима учун пенальти берилмаганини тушунтириб бер!"  3 23:41"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум  20 23:23Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди  4 22:47"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди  9 22:32ПСЖ 18 ёшли футболчи учун "Барселона"га битимдагидан кўпроқ тўламоқчи  1 22:20U-23 ОСИЁ КУБОГИ. ЯПОНИЯ — ЧЕМПИОН! Хитой финалда тор-мор этилди  16 22:00Англия. Ҳусанов-Гехи жуфтлигидаги илк баҳсда "Сити" дарвозаси "қуруқ" сақланди ва "шаҳарлик"лар ғалаба қозонди  5 21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  11 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  17 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  13 20:17Виктор Фонт Лапортани аёвсиз танқид қилди: "Унинг даврида шаффофлик йўқолди ва алдов авж олди"  11 19:46"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди  6

Фаластин - Иордания. Превью Янгиликлар

Фаластин - Иордания. Превью

Осиё Кубоги "D" гуруҳидан ўрин олган Фаластин ва Иордания ўртасидаги ўйин Мельбурн шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Илк турда иккала жамоа ҳам мағлуб бўлди. Фаластин амалдаги Осиё Кубоги соҳиби Японияга 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Иордания 2007 йилги чемпион Ироққа ютқазди - 0:1.

Фаластин ўз тарихида илк бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашмоқда. Жамоа ўтган йил ОФК Чақирув кубогида ғолиб бўлиб йўлланмага эга бўлди. Терма жамоа ҳозирча Осиё Кубогида гол ура олгани йўқ.

Иордания учун бу йилги мусобақа 3-Осиё Кубоги саналади. Ушбу жамоа ўзи қатнашган ўтган икки Осиё чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган (2004 ва 2011 йилларда).

Бу икки жамоа ўзаро 7 марта тўқнаш келган. Фаластин бугунга қадар Иорданияни умуман мағлуб эта олмаган. Тўрт марта дуранг қайд этилган ва 3 марта Иордания зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам Иордания яққол устун - 15:6.

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар Осиё Кубогида умуман тўқнаш келишмаган.

Дастлабки турда иккала жамоа ҳам 3тадан сариқ битта қизил карточка олди. Фаластиндан Аҳмад Ҳарби ва Иорданиядан Анас Бани Ясин қизил карточка туфайли бугунги баҳсни юборишади.

Фаластин - Иордания
16 январь 2015. Мельбурн
Бош ҳакам
: Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея)
Қанот ҳакамлари: Жеонг Хаэ Санг (Жанубий Корея), Янг Бёонг Еун (Жанубий Корея)
Тўртинчи ҳакам: Аммал Али Абдулла Жума (БАА)
Бешинчи ҳакам: Моҳд Юсри Муҳаммад (Малайзия)


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика