Еврофутбол: Ҳафта якунлари
25 фев 2014 11:09
Янгиликлар
Бир-биридан чиройли голлар, ғалабалар ва аламли мағлубиятларга бой бўлган футбол ҳафтаси якунлари ҳақида Сиз азиз футбол ишқибозларига маълумот бериб боришни лозим топдик.
Ушбу турда Англия чемпионатида бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтди. Гранд жамоалар учун бу тур омадли кечди десак муболаға бўлмайди. “Арсенал” “Бавария”дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз ишқибозларига ажойиб ғалабани тақдим этди ва жамоа ўзига бўлган ишончни қайта тиклади. Арсен Венгер ўйиндан кейинги фикрларининг бирида шундай деди: “Биз ажойиб учрашувни ўтказдик. Мюнхенда ҳам ўзимиз учун керакли натижани қайт этишга тайёрмиз ва бунга қодирмиз” деб баралла айтди. Арсен Венгернинг бу сўзлари “канонир”лик мухлисларга мойдек ёқиб тушди. “Арсенал” бу ғалабадан кейин ўз очколар сонини 59 тага етказди ва пешқадам “Челси”дан атига бир очкога ортда боришмоқда.
Жозе Моуриньо жамоаси учун “Эвертон”га қарши баҳс қийин кечди. Лондонлик футболчилар учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларидагина гол киритиб, муҳим 3 очко эгасига айланишди. “Челси” мухлислари ушбу ғалаба учун жамоа ҳимоячилари Жон Террига алоҳида миннатдорчилик билдиришлари керак.
Бу тур шинингдек “Манчестер Юнайтед” мухлисларининг қувончига ҳам сабаб бўлди. Ниҳоят Дэвид Мойес жамоаси меҳмонда “Кристал Пэлас” устидан ишончли ғалабага эришди. Бу ғалабанинг асосий сабабчилари қаторида “қизил иблис”лар чап қанот ҳимоячиси Патрис Эвранинг хизматлари беқиёс бўлди. У аввалига жамоаси учун пенальти ишлади ва Рунининг голига ассистентлик қилиш билан биргаликда, ҳимояда ҳам ишончли тарзда тўп сурди.
Манчестер шаҳрининг яна бир жамоаси “Манчестер Сити” клуби учун ҳам бу тур осон кечмади. Мануэль Пеллегрини шогирдлари “Барселона”дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз мухлислари қаршисида “Сток Сити”ни кичик ҳисобда мағлуб этди. Яя Туренинг ягона голи “шаҳарлик”ларга ғалабани тақдим этди.
“Ливерпуль” мухлислари бу турга голлар шоусига гувоҳ бўлишди. Брендан Рожерс жамоаси ўз уйида “Суонси” билан куч синашди. Учрашув мезбонлар учун яхши бошланганди. Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ кетма-кет икки тўп киритган “мерсисайдлик” футболчилар кейинчалик ўз дарвозаларидан ҳам тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. Гол уришда қувлашмачоқ ўйнаган бу икки клублар орасидан якунда “Ливерпуль” жамоасига омад кулиб боқди.
Германия чемпионатининг 22-тур ўйинларида кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди. Турнинг сенсацион натижаси “Гамбург” – “Боруссия Дортмунд” ўртасидаги беллашувда содир бўлди. Мирко Сломка шогридлари Юрген Клопп жамоаси дарвозасига жавобсиз учта тўп йўллашди ва йирик ғалабани тантана қилишди. Дортмунд жамоаси кутилмаганда чемпионат аутсайдери майдонида йирик ҳисобда таслим этилди. “Гамбург” бу ғалабадан кейин ўз мавқеини бироз бўлсада яхшилаб олди. Мирко Сломканинг асосий вазифаси жамоани бундеслигада олиб қолиш. Ушбу ютуқ кейинги ўйинларда жамоага ўзига бўлган ишончни оширишига хизмат қилади.
Турнинг марказий баҳси “Вольфсбург” – “Байер” ўртасида кечди. Мезбонлар “аспиринлик” футболчиларни ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этишни уддасидан чиқишди ва ўз ҳисобларига навбатдаги уч очкони қўшиб қўйишди.
Чемпионат пешқадами “Бавария” сафарда “Ганновер” қаршилигини ортиқча қийинчиликсиз енгишди ва чемпионлик учун дадил қадам ташлашди. Учрашув қаҳрамони сўзсиз Томас Мюллер бўлди. Бу футболчи жамоасининг иккита тўпига муаллифлик қилди. Шунингдек, ушбу ўйинда “Бавария” ҳимоячиси Рафинья ҳам ўзининг навбатдаги ажойиб ўйинини ўтказди. У ҳимоядаги ўзининг ишончли ҳаракатлари билан бирга, жамоасининг ҳужумларида ҳам фаолликни йўқотмади. Киритилган биринчи голга Мюллерга тўпни чиройли тарзда етказиб берган бўлса, ушбу ишни жамоасининг тўртинчи голида ҳам такрорлади. Рафинья Марио Манжукичнинг голига ҳам ҳаммуаллифлик қилди.
Бу турда совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган “Байер”, “Боруссия Д”, “Шальке” ва “Боруссия М” жамоалари қимматли очколарни бой беришди. Бу ўз ўрнида Пеп Гвардиола жамоаси учун қўл келди ва улар ўзларининг энг яқин таъқибчиларини нақд 19 очкога ортда қолдирмоқда.
Испания чемпионатида чемпионлик пойгаси тобора қизғин тус олмоқда. Пешқадам жамоа бу турга келиб яна ўзгарди. Аниқроғи, бу пойгадаги икки жамоа бироз пастлади. Қироллик клуби ўз майдонида “Эльче”ни қабул қилиб ортиқча қийинчиликсиз ғалабага эришган бўлса, “Барселона” сафарда рақиби “Реал Сосьедад”дан тарсаки еди. Бу ҳам етмаганидек, “Атлетико” ҳам “Осасуна” билан бўлиб ўтган ўйинда рақиб томонидан тор-мор келтирилди. Шундай қилиб, турнир жадвалида “Реал” клуби якка пешқадам бўлиб олди ва “Барселона”, “Атлетико” жамоаларини 3 очкога ортда қолдирмоқда.
Франция чемпионатининг ушбу тури тўлиқ Златан Ибрагимовичга аталди десак муболаға бўлмаса керак. “ПСЖ”нинг сафардаги ғалабаси тўлиқ шведциялик ҳужумчининг ҳисобига ёзилди. “Монако” “Реймс” жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда қийин ғалаба эришди. Клауидо Раньери шогирдлари “ПСЖ” жамоасини чемпионлик пойгасида қувлашда давом этмоқда.
Италия А-серияда вазият ўзгармади. Турнинг марказий ўйини Туринда кечди. “Ювентус” “Торино” билан бўлиб ўтган дербида ўзи учун муҳим бўлган натижани қайд эта олдию Карлос Тевезнинг аниқ зарбаси Туриннинг бош жамоасига ғалаба келтирди. Кларенс Зеедорф жамоаси турдан-турга ўз натижаларини яхшилаб бормоқда. Улар бу сафар “Сампдория” қаршилигини енгишди. Жамоа сафига янги келиб қўшилган Таарабт жамоаси ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди ва “Милан” қимматли 3 очко эгасига айланди.
Статистика:
АПЛ, 27-тур.
Киритилган голлар: 28.
Огоҳлантиришлар: 28.
Четлатишлар: йўқ.
Бундеслига, 22-тур.
Киритилган голлар: 27.
Огоҳлантиришлар: 34.
Четлатишлар: 3.
Испания примьероси, 25-тур.
Киритилган голлар: 23.
Огоҳлантиришлар: 59.
Четлатишлар: 4.
Италия чемпионати, 25-тур.
Киритилган голлар: 26.
Огоҳлантиришлар: 57.
Четлатишлар: 5.
Франция чемпионати,
Киритилган голлар: 27.
Огоҳлантиришлар: 38.
Четлатишлар: 2.
Ҳафтанинг энг қўпол лигаси – Испания примьероси (59 огоҳлантириш ва 4 қизил)
Энг кўп гол урилган лига – АПЛ (28 гол)
Ҳафтанинг энг тартибли лигаси – АПЛ (28 огоҳлантириш ва бирорта ҳам четлатишсиз)
Ҳафтанинг энг яхши жамоаси – “Реал Сосьедад” (“Реал Сосьедад” – “Барселона” 3:1)
Ҳафтанинг энг яхши мураббийи – Мирко Сломка (“Гамбург”)
Ҳафтанинг энг чиройли голи – Ҳоқон Чалҳаноглу (“Гамбург” – “Боруссия Д” 3:0)
Ҳафтанинг энг яхши футболчиси – Златан Ибрагимович (“ПСЖ”)
P.S: Бундеслигада жами 18 жамоа иштирок этади ва қолган чемпионатларга қараганда, битта кам ўйин ўтказилади.
Ҳафтанинг рамзий терма жамоаси: Рене Адлер (“Гамбург”) – Жон Терри (“Челси”), Микель Гонсалес (“Реаль Сосьедад”), Эвра (“Манчестер Юнайтед”), Рафинья (“Бавария”), – Яя Туре (“Манчестер Сити”), Жордан Хендерсон (“Ливерпуль”), Гарет Бэйл (“Реал”), Томас Мюллер (“Бавария”), – Жиру (“Арсенал”), Златан Ибрагимович (“ПСЖ”).
Шаҳбоз Беғамов

Фикрлар