UZ

Сўнгги янгиликлар

07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  0 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  47 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1

Эшитдик-да: Ўзбекистон U-20, Баҳрайн U-17 Осиё чемпионатларига мезбонлик қилади Янгиликлар

Эшитдик-да: Ўзбекистон U-20, Баҳрайн U-17 Осиё чемпионатларига мезбонлик қилади

2020 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтиши керак бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қолдирилганлиги тўғрисида ёзиб ўтган эдик.

Пандемия туфайли ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги ЖЧлар ҳам қолдирилиши аниқ бўлиб улгурди. Бу йилги жаҳон чемпионатларида 2001 ва 2004 йилларда туғилган ёшлар ҳамда ўсмирлар кичик мундиалда иштирок этишлари керак эди.

Олган маълумотларимизга кўра, ОФК U-20 ва U-17 мусобақа мезбонларини ўзгартирмоқчи эмас. Яъни, Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақа 2023 йилда бўлиб ўтади. Фақат унда 2001 йилдан кейин туғилган футболчилар эмас, 2003 йилдан кейинги авлод вакиллари қатнашадилар. Баҳрайн ҳам ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатини ўзида сақлаб қоляпти. Фақат у ерга энди Олим Шокиров бошқарувидаги футболчиларнинг ўрнига, Сервер Жепаров бошчилигидаги 2006 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар қатнашадилар.

Бекор қилинган мундиалларга келсак, ёшлар ўртасидаги ЖЧ Индонезияда, ўсмирлар ўртасидагиси Перуда бўлиб ўтиши керак эди. Ҳозирча кейинги ЖЧларга ҳам мазкур давлатлар мезбонлик қилиш, қилмасликлари тўғрисида расмий ахборот мавжуд эмас.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика