UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди (таҳлил)  0 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   239 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  3 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  2 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  18 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  20 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  13 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  5 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  44 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  7 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19

Эрон спорт вазири етти нафар футболчини ҳарбий хизматдан озод қилишларини сўради Янгиликлар

Эрон спорт вазири етти нафар футболчини ҳарбий хизматдан озод қилишларини сўради

Теглар :  Эрон
Эрон спорт вазири Масъуд Солтанифар терма жамоанинг 7 нафар футболчисини ҳарбий хизматга юбормасликка рухсат берилишини сўраб Эрон қуролли кучлари департаментига мурожаат этди.

Вазирнинг фикрича, терма жамоанинг етти нафар футболчиси - Сардор Азмун, Сайид Эзатолаҳи, Алиризо Бейранвард, Мажид Ҳоссайни, Али Голизаде, Алиризо Жаҳонбахш ва Меҳди Тораби ҳарбий хизматга боришмаса ҳам бўлади, чунки улар жаҳон чемпионати иштирокчилари ҳисобланади.

Маълумки, Эронда ҳарбий хизматни ўташ ҳар бир фуқаронинг мажбуриятига киради ва бу муддат икки йилни ўз ичига олади. Аввалроқ Олимпиада ва Осиё ўйинларида медал ютган ҳамда жаҳон чемпионатида қатнашган спортчиларнинг ҳарбий хизматдан озод қилиниши айтилганди.

Спорт вазирининг айтишича, агар бу футболчилар икки йиллик хизматга олиб кетиладиган бўлса, унда терма жамоа қийналиб қолади ва Осиё Кубогида кўзланган мақсадга эриша олмайди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика