UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  2 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   5 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  5 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  103

Эрон – Ўзбекистон. Амир Ғаленои ва Алиризо Жаҳонбахш иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани Янгиликлар

Эрон – Ўзбекистон. Амир Ғаленои ва Алиризо Жаҳонбахш иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Эрон - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Амир Ғаленои ва футболчи Алиризо Жаҳонбахш қатнашди.

"Биринчи навбатда, Ўзбекистон терма жамоасига Теҳронга хуш келибсиз дейман. Шу ўринда, Ўзбекистон тиббий штабига миннатдорлик билдирмоқчиман, чунки Тошкентга сафаримиз чоғида улар бизга анча ёрдам беришди. 

Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида тўхталсак, сўнгги 10 йил давомида, айниқса, ёшлар миқёсида ўсишга эришди. Ўзбекистонда юқори даражали футболчилар етишиб чиқди. Эрон чемпионатида ҳам бир қатор футболчилари тўп тепмоқда. 

Футболчиларимиз эртанги учрашувга тайёр. Ўзбекистон терма жамоаси 3-4-3 тактикасида ҳаракат қилади ва бизни асосан қарши ҳужумда жазолашга уринса керак. Эртага яхши натижа кўрсатиш учун майдонга тушамиз. Ўзбекистон билан олдинги учрашув статистикаси ҳам биз яхши ҳаракат қилганимизни кўрсатиб турибди. Умид қиламанки, эртанги учрашувга кўплам мухлислар келади.

Биз кучли терма жамоага қарши ўйнаймиз, шу сабабли чиройли ўйин бўлишини кутяпмиз.

ЖЧ йўлланмаси ҳали расман ҳал этилгани йўқ. Бизни Ўзбекистон билан ўйиндан ташқари яна иккита ўйин кутиб турибди. Ҳар бир учрашувда катта иштиёқ билан майдонга тушамиз. Футболчилар ҳар томонлама баҳсга тайёр.

Таркибимизда жаҳон даражасидаги ўйинчилар йиғилган ва бўшашмаслик муҳимлигини яхши билишади. Шу сабабли эҳтиёткор ҳаракат қиламиз. 

Учрашувлар статистикаси ва тарих жиҳатдан миллий терма жамоа учун ҳар бир ўйин жуда ҳам муҳим. Шу боис футболчиларимизни хоҳлаганимизча алмаштира олмаймиз. Терма жамоани ёшартириш жараёни босқичма-босқич амалга оширилиши керак. Баъзи футболчиларни шунчаки таркибдан чиқариб ташлолмаймиз, чунки уларни ўрнини босадиган футболчиларга эга эмасмиз. 

Тареми ҳақида тўхталсак, футболчи учун соғлиқ жуда муҳим. Унинг эртанги ўйинда қатнашиш-қатнашмаслиги бўйича қарорни бугун кечқурун қабул қиламиз. 

Албатта Эрон терма жамоаси ФИФА рейтингида 16-ўринда ва ўз тарихидаги энг яхши натижани кўрсатиб турибди. Буларнинг барчаси сўнгги 2 йиллик меҳнатимиз самарасидир. Қийинчиликларга қарамай, ижобий натижаларга эришиб келяпмиз, масалан, Осиё Кубогида Японияни мағлуб этдик. Ҳозирда ўз олдимизга бундан-да юқори мақсадларни қўйганмиз. ЖЧ финал босқичида ҳам яхши натижалар учун интиламиз. Ўз ўрнида, Эрон футбол федерацияси биз учун зарур шароитларни яратиб беришига умид қиламан", – деди Ғаленои.

"Наврўз байрами билан Эрон халқини табрикламоқчиман. Биз ЖЧ саралаши бошланишидан олдин ушбу босқич қийин ўтишини билардик. Шунинг учун майдонда ва унинг ташқарисида ҳамжиҳат бўлиб келмоқдамиз. Биз мундиаль Эрон халқи учун қанчалик муҳим эканлигини биламиз. Бош мураббий айтган барча фикрларга қўшиламан. Эрон миллий терма жамоасининг ҳар бир натижаси мухлислар учун муҳим. Ўзбекистон ҳам сўнгги вақтларда Осиёнинг энг олди терма жамоаларидан бири эканлигини намоён этмоқа. Эртага бизга қийин бўлади, бироқ астойдил тайёргарлик олиб бордик. Наврўз совғаси сифатида мухлисларга ғалабани тортиқ этмоқчимиз.

Эрон терма жамоаси бу фақат терма футболчилари деган маънони англатмайди. Терма жамоанинг ҳар бир ходими қўлидан келганича фаолият юритади. Ўзим 12 йилдан буён миллий жамоадаман. Шу сабабли мен ва бошқа тажрибали футболчилар ёшлар тезроқ киришиб кетиши учун уларга кўмак бериб келяпмиз. Шу жумладан, бош мураббийимиз ҳам, термада яхши атмосфера ҳосил қилишда муҳим ролни ўйнамоқда.", – деди Жаҳонбахш.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон беллашуви эртага "Озоди" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 21:00 га белгиланган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика