

Goal хабарига кўра, Моуринью Лоренцо Пеллегрини шкафида узукни қўйиб, хабар қолдириб кетган. Мураббий узукнинг олдидаги суратга: “Эркак бўлганингизда, уни менга қайтариб берасиз”, — деб ёзиб қолдирган.
“Рома” Жозе Моуриньюнинг истеъфосини 16 январь куни эълон қилганди. Португалиялик Рим клубини 2021 йилнинг ёзида қабул қилганди. 2021/2022 йилги мавсумда “Рома” Конференция лигасида ғолиб бўлди. 2022/2023 йилги мавсумда “бўрилар” Европа Лигаси финалига қадар етиб борганди. Португалиялик мутахассис қўл остида “Рома” жами 96 та ўйин ўтказди. Уларда римликлар 44 марта ғалаба қозонган, 23 марта дуранг ўйнаган ва 29 учрашувда мағлуб бўлган.



