UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида  0 14:38Карикатура: Ла Лига, АПЛ ва А Серияга рестарт берилади  1 14:37"Getty"дан 10та шедевр: 28 май  0 14:30Абдужамол Исроилов: “Кечаси уйқудан уйғониб кетсам ҳам, тезроқ оёғимнинг тузалишини ўйлайман”  3 14:11Хакимининг агенти: "Ашрафнинг мақсади - дунёнинг энг кучли клуби бўлмиш "Реал"да ўйнаш"  1 13:57"Спортинг"нинг 9 нафар мухлиси футболчиларга ҳужум қилгани учун қамалди  1 13:42Данияда мухлислар ўйинни стадионда томоша қилишмоқда, аммо...  0 13:15Моджи қай тариқа ашаддий рақобатчиларини чув туширарди?  1 12:45Рус футболи юлдузи, “Энфилд”ни забт этган, шашкачидан футболчига айланган Андрей Аршавин 39 ёшга тўлди   2 12:30«Милан» Ўзбекистон терма жамоасига гол урган эронлик ҳужумчига қизиқиб қолди  20 12:18Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:13«Реал» — 2020 йилнинг энг қиммат футбол клуби. «Ювентус» ТОП-10дан чиқиб кетди  12 12:13Olamsport: UFC 251да супер реванш жанг, Гэтжи Нурмагомедовга қарши қандай ҳаракат қилишини айтди  0 11:58Жасур Жалолиддинов: “Бунёдкор” менга отам ўрнида ота, онам ўрнида она бўлди"  7 11:42ПСЖ дарвозабони Lamborghini'да авария қилди. Икки киши жароҳат олди  4

Беларусь. "Энергетик-БГУ" навбатдаги ғалабага эришди Янгиликлар

Беларусь. "Энергетик-БГУ" навбатдаги ғалабага эришди

Беларусь чемпионати 9-тури доирасидаги "Энергетик-БГУ" - "Динамо Брест" учрашувининг матнли трансляцияси билан танишиб боринг:

"Энергетик-БГУ" - "Динамо Брест" 2:1

Гол: Бакич (41), Юдчиц (47), Кисляк (90+3).

Энергетик-БГУ – Лесько, Мавату, Юдчиц, Сокол, Свирепа, Бакич (Гирс, 67), Носко, Тве, Умаров (Совпель, 68), Яхшибоев, Шкурдюк.
Захира: Макавчик, Садовский, Мирошников, Шорац, Совпель, Диас. 

Динамо Брест – Павлюченко, Павловец, Веретило, Кики, Быков, Юзепчук, Кривец (Милевский, 62), Савицкий, Кисляк, Гордейчук, Садовский (Лаптев, 63).
Захира: Игнатович, Дуарте, Витус, Печенин, Шевченко.

Огоҳлантириш: Тве (19), Носко (24), Мавату (29), Юзепчук (70).

ЯНГИЛАШ

Шу тариқа "Энергетик-БГУ" навбатдаги ғалабасини нишонлади.

90+3. ГОЛ! Учрашувда ҳисоб қисқарди ва ўйин тугади. Кисляк ўнг қанотдан оширилган тўпни дарвозага йўллади, 2:1.

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Майдондаги кураш тўхтат бўлган. Бугун "Энергетик-БГУ" рақибидан кучли эди.

88. Яна Быков ҳужумга ўтди. Унинг юришини дарвозабон Лесько тўхтатди.

85. Ўйин сурати тушиб кетди. "Динамо Брест" таслим бўлиб бўлди.

81. ВООЙЙ!!! Быков ўз жарима майдончаси ёнида тўпни Твэга ташлаб берди. Франциялик эса бирга бир вазиятда рақиб посбонини алдай олмади. Унинг зарбасини Павлюченко қайтарди.

80. Быковнинг яқин масофадан тепган тўпини Лесько осонлик билан ушлаб олди.

78. УХХХХ!!!! Носко чап қанотдан тўпни дарвоза ёнига узатганди. Аммо Юдчиц тўпни дарвозага йўллай олмади.

76. ЗАРБАААА!!! Быковнинг ажойиб зарба берганди. Тўп гўёки дарвозага кириб кетаётгандек эди. Аммо тўп шундоққина дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

73. Ўйин яна зерикарли тус олди.

70. Жасур Яхшибоев тўпни рақибидан олиб қўйди ва дарвоза томон кетаётганди. Тўпни олдириб қўйган Юзепчук ҳамюртимизнинг қўлидан ушлаб тўхтатгани учун сариқ карточка олди.

69. Бугунги ўйинни жуда яхши ўтказган Шахбоз Умаров захирага олинди. Унинг ўрнида Совпель ҳаракат қилади.

66. Кисляк бу сафар ҳавфли зарба йўллаганди. Аммо бу вазиятда дарвозабон ўзини кўрсатди.

64. Шахбоз Умаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

62. Кривецнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

59. "Энергетик-БГУ"да яхши вазият юзага келиши мумкин эди. Яхшибоев марказда тўпни эгаллаб олди ва жарима майдончаси ёнига қадар югуриб борди. Ўзи зарба бермай тўпни Бакичга оширди. Бироқ унинг паси ноаниқ кетди.

56. Кривец ҳужумга ўтди. Унинг ўнг қанот жарима майдончасида ҳаволатиб марказга узатган тўпини Носко қайтариб юборди. 

54. "Энергетик-БГУ" ташаббусни тўлиқлигича ушлаб турибди. Яхшибоев ўнг қанотда тўпни эгаллаб олиб, тўпни марказдаги Юдчицга оширди. Евгений зарба йўллашга бироз улгурмади.

52. "Динамо Брест"нинг ҳужумини Твэ ва Носко биргаликда қайтариб юборишди.

50. ЗАРБАААААААА!!! Яхшибоевнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

49. Садовскийнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Лесько ушлаб олди.

47. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! Мавату илк дақиқадаёқ икки рақибини алдаб ўтиб, тўпни "прострели" билан Юдчицга ошириб берди. Евгенийнинг зарбасини рақиб посбони қайтара олмади!!!

- Иккинчи бўлимга старт берилди!

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Умаровдан яна бир чиройли зарба!!! У тўпни оёқнинг ташқи қисми билан тепганди. Бироз ноаниқ!

44. "Энергетик-БГУ" яна бир ажойиб ҳужум ташкил қилди. Умаровнинг чиройли пасидан кейин Юдчиц тўпни дарвоза ёнига ташлаб берди. Аммо тўпни бўш қолган дарвозага тўғрилаб қўядиган футболчи топилмади.

41. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Қанотдан узатиб берилган тўпга дарвозабон чиқишда хатоликка йўл қўйди. Натижада Юдчиц тўпни боши билан Бакичга ошириб берди. Душан бўш қолган дарвозани осонлик билан нишонга олди.

39. ЗАРБАААААА!!!! Кривецнинг зарбаси ноаниқ кетди. У жамоадоши оширган тўпни ерга туширмасдан зарба йўллаганди.

37. Аутдан узоқ масофага тўп отиб берилди. Габи Кики тўпни боши билан қайтарди, аммо тўп Твэга бориб тушди. Францияликнинг зарбаси ноаниқ кетди.

35. ЗАРБААААААА!!!!! Носконинг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Умаров тўпни қабул қилиб олиб, марказга ёриб кирди ва тўпни Яхшибоевга ошириб берди. Жасурнинг зарбасини посбон қийинчилик билан қайтарди ва иккинчи уринишда ушлаб олди.

33. Ўйин яна марказда кечмоқда.

30. Юзепчукнинг бурчакдан оширган тўпига Кисляк зарба йўллай олмай қолди. Ҳисоб очилишига сал қолганди.

27. "Динамо Брест" футболчиси Кисляк жаримадан ажойиб зарба йўллади. У ўткир бурчакда бўлишига қарамасдан, дарвозанинг узоқ бурчаги томон тўпни тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

25. Шкурдюкнинг бурчакдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

22. Умаровнинг зарбаси ноаниқ кетди.

20. Ўйин бироз зерикарли тус олди. Икки томон ҳам ҳужум қилишга қийналмоқда.

17. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! "Динамо Брест" гол уришга яқин келганди. Футболчининг зарба бергунича Свирепа тўпга оёғини қўйишга улгурди ва унинг оёғини тепгани учун фол белгиланди.

15. "Динамо Брест" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Қанотдан Гордейчукнинг оширган тўпини Свирепа боши билан қайтарди.

13. "Энергетик-БГУ"да яхши вазият юзага келганди. Юдчиц тўпни Яхшибоевга оширди. У эса Умаровни топди. Бироқ Шахбоз зарба беришга улгурмади.

11. ЗАРБААААААААА!!!! Шахбоз Умаровнинг кучли зарбасини Павлюченко қийинчилик билан қайтарди!!!

10. Кривец ўз паси билан Гордейчукни рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқариб юбормоқчи бўлганди. Бироқ пас ўхшамади.

8. Илк дақиқаларни брестликлар фаол тарзда ўтказишмоқда. Бу сафар бурчак зарбасидан жамоа унумли фойдалана олмади.

6. "Динамо Брест" футболчилари чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширишди. Узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

4. ЗАРБАААААААААА!!!!! Маватунинг қанотдан оширган тўпина Юдчиц боши билан зарба берди. Дарвозабондан супер сейв!

2. Свирепанинг узоқ масофага оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув бошланишига барча нарса шай!

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

+9   
16 май 17:52:17
Nabijon Murotov
Ssilaka tashlagan bollargayam kattakon raxmat, RESPECT
+7   
16 май 17:51:04
Nabijon Murotov
E gap yoq. Umarov bilan Yaxshiboyev sindiryapti, zor o'yin bo'lyapti. Sharhlovchiyam maqtab charchamayapti biznikilarni, olg'a: JASUR WAXBOZ
+3   
16 май 17:53:44
Islam562
Rus sharxlovshilari tinmay maqtayapti :)
+3   
16 май 17:16:31
Ahlidin
https://youtu.be/lSygXl23ZwM
+3   
16 май 17:12:07
Xorazm FC
https://sportsboom.tv/futbol/energetik-bgu-dinamo-brest-online-48617361
+2   
16 май 17:04:53
Solix Solixov
Tuxumi sarig'ini oberadi bu sport TV.
+2   
16 май 17:03:19
LFC_FCB
ontivi.net/sport1tv.html
+1   
16 май 18:53:33
MMMReal
O’yin tugadi 2-1. Yaxshiboyev va Umarovga keyingi o’yinlarda omad!!!
+1   
16 май 18:36:35
piramida
Шуям футболми, хеч ким вақт чўзмийди, ерда войвойлаб йиғлаб ётмийди, бир бирига хезланмийди, дўхтирларам 10 марталаб майдонга югуриб чиқмийди, сариқ берсаям, қизил берсаям индамай кетаверади... .Фақат футбол кўриш зерикарли экан, бизни жанжал лигамиздан кейин
+1   
16 май 18:05:11
Jumabozor2017
Solix Solixov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tuxumi sarig'ini oberadi bu sport TV.
Nega noshukrmiz a?! Axir 18:30 da Borussiya Shalke o'yinini olib beradi nasib qilsa. Axir Energetikni o'yinini olib bersa ikkalasi parallel tushib qoladiku!
   
16 май 19:12:43
Маданбеков Жасур Набиевич
piramida фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шуям футболми, хеч ким вақт чўзмийди, ерда войвойлаб йиғлаб ётмийди, бир бирига хезланмийди, дўхтирларам 10 марталаб майдонга югуриб чиқмийди, сариқ берсаям, қизил берсаям индамай кетаверади... .Фақат футбол кўриш зерикарли экан, бизни жанжал лигамиздан кейин
Bizani Super Soqqaligadagi janjal to‘polonlarni hech qatta ko‘rmisizde oka. Chala professional futbolchilar ligasi
   
16 май 18:41:23
zek
Dunyo boylapdan xindiston sherlari va yolbarslari quyvoti kurila
   
16 май 18:18:29
Димка!
Sports.uz оберадику.
   
16 май 18:15:19
zek
Yaxshiboyev chota bugun otpiskadami diman gol urmapti yo endi urarmikin
   
16 май 17:08:52
siroj88
LFC_FCB фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ontivi.net/sport1tv.html
Kurib bumayapti.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг