

Осиё Элит Чемпионлар лигаси, 4-тур
Маскат, "Султон Қобус" спорт мажмуаси.
"Трактор" — "Нефтчи" 2:2
Голлар: 55 - Стипе Перица, 82 - Томислав Штркаль, 90+4 - Владимир Йовович, 90+9 - Масъуд Заерказемайн
"Трактор":81. Парса Жафари, 3. Шожае Халилзаде, 5. Одилжон Ҳамробеков, 7. Тибор Халилович (17. Масъуд Заерказемайн, 84’), 11. Даниал Исмоилифар (6. Сайид Меҳди Ҳусайни, 84’), 18. Содиқ Муҳаррами (10. Ҳади Ҳабибинежад, 61’), 22. Муҳаммад Надери, 33. Фаршад Фаражи, 58. Муҳаммад Данешгар (20. Маҳди Ҳошемнежад, 46’), 70. Шаҳрияр Муғанлу (19. Томислав Штркаль, 37’), 99. Амирҳусайн Ҳусейнзаде.
Захира: 2. Меҳди Шири, 23. Ясин Заре, 27. Амирали Хоррами, 88. Саид Каримазар.
"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 3. Мишель Аугусто, 4. Боян Цигер (9. Хуршид Ғиёсов, 85’), 6. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев, 11. Асилбек Жумаев (7. Аброрбек Исмоилов, 46’), 15. Нурмуҳаммад Абдуғаниев (18. Стипе Перица, 54’), 22. Алишер Одилов, 31. Медейрос Сассе Ян, 34. Фаррух Сайфиев, 77. Франциско Юрани (8. Владимир Йовович, 76’), 88. Маркус Форсс (10. Жамшид Искандеров, 46’).
Захира: 2. Иззатилло Пўлатов, 19. Азизбек Эримбетов, 27. Нурбек Сарсенбаев, 30. Рустамбек Фомин, 45. Акбар Тўраев, 71. Тошмирзаев Билолхон.
Огоҳлантиришлар: 78 - Медейрос Сассе Ян
Четлатиш: 62 - Фаршад Фаражи
90+14. Ўйин якунланди.
90+13. Охирги ҳужумларимиздан бири ҳам муваффақиятсиз тугади.
90+10. Мана энди Иброҳимҳалилга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
90+9. ГОЛ! Заерказемайн ҳисобни тенглаштирди. Иброҳимҳалил жароҳат олган пайти ҳеч тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормади. Натижада Масъуд гол уриб кетди.
90+8. Эронликлар босимни оширишмоқда.
90+5. Ажойиб ўйин, чиройли гол! Буёғига энди ўтказиб юбормаслик керак!
90+4. ГООООООООЛ! Йовович ҳисобни оширди! Владимирнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза тўридан жой олди!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 9 дақиқа қўшиб берилди.
88. Йововичнинг зарбасидан сўнг Искандеров тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ кетди…
87. Аброр Исмоиловнинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди.
86. Одиловнинг чапдан узатган тўпи шеригига етиб келмади, рақиб ҳимоячилари қайтариб қолишди.
83. Бир киши кўп бўлса-да, “Нефтчи” гол ўтказиб юборди. Буёғига ҳужумлар сонини ошириш лозим.
82. ГОЛ! Штркаль ҳисобни тенглаштирди. “Трактор” қарши ҳужумга ўтиб кетди, Томислав эса Ботиралининг устидан тўпни ошириб, гол урди.
79. Ян Сассенинг ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди.
79. Перица дарвозага яқин масофада зарба берди, бироқ кучсиз чиқди.
75. Ратиньо ҳам жароҳат олган кўринади, алмаштирилиши айтилмоқда. Йовович тайёргарлик кўрмоқда.
74. Ҳабибинежаднинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди.
72. Штркаль Аброрнинг бошидан туртиб кетмоқда, шундан сўнг фарғоналиклар унга эътироз билдиришди.
72. Исмоилов рақиб майдончаси ичида йиқилди, бироқ бу вазиятда қоидабузарлик бўлмаганини қайд этилди.
69. Майдонда қўполликлар кўпаймоқда, аниқроғи, мезбонлар асабий ҳолда қўпол ўйнашмоқда.
62. Фаражи Цигернинг юзига тепиб юборди. Бош ҳакам унга қизил карточка кўрсатди! “Трактор” 10 киши бўлиб ўйинни давом эттиради энди!
60. Эронликлар ҳужумга ўтмоқда энди.

56. Гол кўрдик ўйинда, буёғига фарғоналиклардан янада фаоллик кутамиз!
55. ГОООЛ! Перица ҳисобни очди! Имоиловнинг узатмасидан сўнг Стипе дарвозани ишғол қилди!
54. Нурмуҳаммад Абдуғаниев жароҳат сабаб ўйинни давом эттиролмайдиган бўлди. Ўрнига Перица тушди.
52. “Нефтчи” яхши қарши ҳужумга ўтганди, аммо Искандеровнинг чапдан узатган тўпи шеригига етиб бормади…
49. Ҳусейнзаденинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Эргашев ушлаб олди.
46. Бўлим аввалида мезбонларда бир, фарғоналикларда иккита ўзгариш амалга оширилди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+5. Дастлабки бўлим якунланди.
45+3. “Нефтчи” жарима майдончаси ичида палапартишликдан сўнг Одилжон Ҳамробеков дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди.
45+2. Фарғоналиклар яхши қарши ҳужумга ўтиб кетишди, аммо Форсс ўзига узатиб берилган тўпга ета олмади.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
42. Яна бир зарба бўлди Ян Сасседан, бироқ буниси ўта ноаниқ бўлди.
31. “Нефтчи”дан яна бир ҳужум, Сассенинг зарбасини дарвозабон қайтариб юборди.

29. Алишер Одиловнинг зарбаси аниқ бўлмади.
26. Темп бироз пасайди, ўтган дақиқаларда айтарли хавфли вазият кўрмадик.
17. Юранининг узоқдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
15. Секин аста расмий мезбонлар ҳам ҳужумлар ташкил этишга уринмоқда.
6. Сассенинг зарбаси ноаниқ бўлди.
5. Фарғоналиклардан яхши ҳужум, Форсс қулай вазиятдан зарба берди, бироқ гол ура олмади.
2. Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ курашлар бошланиб кетди.
1. Ўйин бошланди.



Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Элит ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Трактор" — "Нефтчи" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз.



