UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  0 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:1 (матнли трансляция)  18 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  4 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  198 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

Беларусь. "Энергетик-БГУ" навбатдаги ғалабага эришди Янгиликлар

Беларусь. "Энергетик-БГУ" навбатдаги ғалабага эришди

Беларусь чемпионати 9-тури доирасидаги "Энергетик-БГУ" - "Динамо Брест" учрашувининг матнли трансляцияси билан танишиб боринг:

"Энергетик-БГУ" - "Динамо Брест" 2:1

Гол: Бакич (41), Юдчиц (47), Кисляк (90+3).

Энергетик-БГУ – Лесько, Мавату, Юдчиц, Сокол, Свирепа, Бакич (Гирс, 67), Носко, Тве, Умаров (Совпель, 68), Яхшибоев, Шкурдюк.
Захира: Макавчик, Садовский, Мирошников, Шорац, Совпель, Диас. 

Динамо Брест – Павлюченко, Павловец, Веретило, Кики, Быков, Юзепчук, Кривец (Милевский, 62), Савицкий, Кисляк, Гордейчук, Садовский (Лаптев, 63).
Захира: Игнатович, Дуарте, Витус, Печенин, Шевченко.

Огоҳлантириш: Тве (19), Носко (24), Мавату (29), Юзепчук (70).

ЯНГИЛАШ

Шу тариқа "Энергетик-БГУ" навбатдаги ғалабасини нишонлади.

90+3. ГОЛ! Учрашувда ҳисоб қисқарди ва ўйин тугади. Кисляк ўнг қанотдан оширилган тўпни дарвозага йўллади, 2:1.

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Майдондаги кураш тўхтат бўлган. Бугун "Энергетик-БГУ" рақибидан кучли эди.

88. Яна Быков ҳужумга ўтди. Унинг юришини дарвозабон Лесько тўхтатди.

85. Ўйин сурати тушиб кетди. "Динамо Брест" таслим бўлиб бўлди.

81. ВООЙЙ!!! Быков ўз жарима майдончаси ёнида тўпни Твэга ташлаб берди. Франциялик эса бирга бир вазиятда рақиб посбонини алдай олмади. Унинг зарбасини Павлюченко қайтарди.

80. Быковнинг яқин масофадан тепган тўпини Лесько осонлик билан ушлаб олди.

78. УХХХХ!!!! Носко чап қанотдан тўпни дарвоза ёнига узатганди. Аммо Юдчиц тўпни дарвозага йўллай олмади.

76. ЗАРБАААА!!! Быковнинг ажойиб зарба берганди. Тўп гўёки дарвозага кириб кетаётгандек эди. Аммо тўп шундоққина дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

73. Ўйин яна зерикарли тус олди.

70. Жасур Яхшибоев тўпни рақибидан олиб қўйди ва дарвоза томон кетаётганди. Тўпни олдириб қўйган Юзепчук ҳамюртимизнинг қўлидан ушлаб тўхтатгани учун сариқ карточка олди.

69. Бугунги ўйинни жуда яхши ўтказган Шахбоз Умаров захирага олинди. Унинг ўрнида Совпель ҳаракат қилади.

66. Кисляк бу сафар ҳавфли зарба йўллаганди. Аммо бу вазиятда дарвозабон ўзини кўрсатди.

64. Шахбоз Умаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

62. Кривецнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

59. "Энергетик-БГУ"да яхши вазият юзага келиши мумкин эди. Яхшибоев марказда тўпни эгаллаб олди ва жарима майдончаси ёнига қадар югуриб борди. Ўзи зарба бермай тўпни Бакичга оширди. Бироқ унинг паси ноаниқ кетди.

56. Кривец ҳужумга ўтди. Унинг ўнг қанот жарима майдончасида ҳаволатиб марказга узатган тўпини Носко қайтариб юборди. 

54. "Энергетик-БГУ" ташаббусни тўлиқлигича ушлаб турибди. Яхшибоев ўнг қанотда тўпни эгаллаб олиб, тўпни марказдаги Юдчицга оширди. Евгений зарба йўллашга бироз улгурмади.

52. "Динамо Брест"нинг ҳужумини Твэ ва Носко биргаликда қайтариб юборишди.

50. ЗАРБАААААААА!!! Яхшибоевнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

49. Садовскийнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Лесько ушлаб олди.

47. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! Мавату илк дақиқадаёқ икки рақибини алдаб ўтиб, тўпни "прострели" билан Юдчицга ошириб берди. Евгенийнинг зарбасини рақиб посбони қайтара олмади!!!

- Иккинчи бўлимга старт берилди!

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Умаровдан яна бир чиройли зарба!!! У тўпни оёқнинг ташқи қисми билан тепганди. Бироз ноаниқ!

44. "Энергетик-БГУ" яна бир ажойиб ҳужум ташкил қилди. Умаровнинг чиройли пасидан кейин Юдчиц тўпни дарвоза ёнига ташлаб берди. Аммо тўпни бўш қолган дарвозага тўғрилаб қўядиган футболчи топилмади.

41. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Қанотдан узатиб берилган тўпга дарвозабон чиқишда хатоликка йўл қўйди. Натижада Юдчиц тўпни боши билан Бакичга ошириб берди. Душан бўш қолган дарвозани осонлик билан нишонга олди.

39. ЗАРБАААААА!!!! Кривецнинг зарбаси ноаниқ кетди. У жамоадоши оширган тўпни ерга туширмасдан зарба йўллаганди.

37. Аутдан узоқ масофага тўп отиб берилди. Габи Кики тўпни боши билан қайтарди, аммо тўп Твэга бориб тушди. Францияликнинг зарбаси ноаниқ кетди.

35. ЗАРБААААААА!!!!! Носконинг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Умаров тўпни қабул қилиб олиб, марказга ёриб кирди ва тўпни Яхшибоевга ошириб берди. Жасурнинг зарбасини посбон қийинчилик билан қайтарди ва иккинчи уринишда ушлаб олди.

33. Ўйин яна марказда кечмоқда.

30. Юзепчукнинг бурчакдан оширган тўпига Кисляк зарба йўллай олмай қолди. Ҳисоб очилишига сал қолганди.

27. "Динамо Брест" футболчиси Кисляк жаримадан ажойиб зарба йўллади. У ўткир бурчакда бўлишига қарамасдан, дарвозанинг узоқ бурчаги томон тўпни тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

25. Шкурдюкнинг бурчакдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

22. Умаровнинг зарбаси ноаниқ кетди.

20. Ўйин бироз зерикарли тус олди. Икки томон ҳам ҳужум қилишга қийналмоқда.

17. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! "Динамо Брест" гол уришга яқин келганди. Футболчининг зарба бергунича Свирепа тўпга оёғини қўйишга улгурди ва унинг оёғини тепгани учун фол белгиланди.

15. "Динамо Брест" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Қанотдан Гордейчукнинг оширган тўпини Свирепа боши билан қайтарди.

13. "Энергетик-БГУ"да яхши вазият юзага келганди. Юдчиц тўпни Яхшибоевга оширди. У эса Умаровни топди. Бироқ Шахбоз зарба беришга улгурмади.

11. ЗАРБААААААААА!!!! Шахбоз Умаровнинг кучли зарбасини Павлюченко қийинчилик билан қайтарди!!!

10. Кривец ўз паси билан Гордейчукни рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқариб юбормоқчи бўлганди. Бироқ пас ўхшамади.

8. Илк дақиқаларни брестликлар фаол тарзда ўтказишмоқда. Бу сафар бурчак зарбасидан жамоа унумли фойдалана олмади.

6. "Динамо Брест" футболчилари чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширишди. Узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

4. ЗАРБАААААААААА!!!!! Маватунинг қанотдан оширган тўпина Юдчиц боши билан зарба берди. Дарвозабондан супер сейв!

2. Свирепанинг узоқ масофага оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув бошланишига барча нарса шай!

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика